Ўтган йилда прокуратура ходимларига жами 57,5 минг доллар ҳамда 48 млн 885 минг сўм пора таклиф қилинган

12.03.20192 119

Пахтачи туман прокуратураси (Самарқанд вилояти) томонидан туман ИИБ қўриқлаш бўлими ходимига фаол қаршилик кўрсатган бир гуруҳ шахсларга нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари ўтказиш давомида, 08.03.2019 йилда фуқаро Х.М. туман прокуратураси терговчиси лавозимида иш ўрганувчи Д.Б.нинг хизмат хонасига келиб, айбланувчилар унинг қариндоши эканлигини маълум қилиб, уларга нисбатан айбловни енгиллаштириш эвазига 5 минг АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилган.

Ҳар йили 700 минг нафар ҳомиладор аёл юз фоиз скрининг текшируви билан қамраб олинади

11.03.20192 017

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 25 декабрда қабул қилинган “2018 – 2022 йиллар даврида болаларда туғма ва ирсий касалликларни барвақт аниқлаш Давлат дастури тўғрисида”ги қарори билан болаларда генетик синдромларни эрта ташхислаш, наслий касалликларга қарши оммавий скрининг текширувларини ўтказиш бўйича амалга ошириладиган муҳим вазифалар белгилаб берилган эди. 

Хотин-қизларнинг гендер тенглигини ҳимоя қилиш бўйича комиссия ташкил этилмоқда

07.03.20192 339

Ўзбекистон Республикаси президенти “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Ҳибсхоналарда бўлган ҳамда маъмурий қамоққа олинган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом давлат рўйхатидан ўтказилди

06.03.20192 297

Ички ишлар органларининг вақтинча сақлаш ҳибсхоналари ҳамда маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналарда сақланаётган шахсларга давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Президент имзолаган қарор билан Конституцияга бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

06.03.20192 359

Ҳукуматни шакллантириш тартиби демократлаштирилиши ва унинг масъулияти кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун 2019 йилнинг 5 март санасида президент томонидан имзоланди.

Ўзбекистон Халқаро меҳнат ташкилотининг 144-Конвенциясини ратификация қилди

05.03.20192 046

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 4 март куни Халқаро меҳнат ташкилотининг халқаро меҳнат нормалари қўлланилишига кўмаклашиш учун уч томонлама маслаҳатлашувлар тўғрисидаги 144-сонли Конвенциясини (Женева, 1976 йил 21 июнь) ратификация қилиш ҳақидаги қонунни имзолади. Қонун 5 февраль куни Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, 28 февралда Сенат томонидан маъқулланган эди.

Ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилади

05.03.20192 207

Ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун 2019 йил 4 март куни президент томонидан имзоланди.

Ким турар жойни имтиёзли ижарага олиши мумкин?

01.03.20192 183

Вазирлар Маҳкамасининг 26.02.2019 йилдаги 170-сон қарори билан уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларга Давлат уй-жой фондидаги турар жойларни ижарага бериш тартиби тасдиқланди.

Адлия вазирлиги ва USAID суд-ҳуқуқ ислоҳоти бўйича қўшма дастурни амалга оширмоқда

28.02.20192 088

Дастурнинг асосий мақсади – қонун устуворлигини таъминлашни қўллаб-қувватлаш, юристлар ва суд-ҳуқуқи тизими ходимларининг малакасини ошириш, фуқаролик жамияти ва ННТ учун қулай ҳуқуқий муҳитни шакллантиришдир.

Электр энергияси тўловини кечиктирганлик учун пеня ҳисоблаш бошланди

26.02.20192 018

11 февралдан электр энергияси истеъмоли учун тўлов бўйича қарздорлиги бўлган маиший истеъмолчилар муддати ўтган ҳар бир кун учун 0,1 фоиз миқдорида, бироқ муддати ўтган тўловнинг 50 фоизидан ошмаган ҳажмда пеня тўламоқда.

Армияга чақирув энди март-апрель ойларида бўлиб ўтади

25.02.20192 046

2019 йилдан бошлаб чақирилиш муддатини кечиктириш ҳуқуқига эга бўлмаган Ўзбекистон фуқаролари март-апрель ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилади. Бу президент Шавкат Мирзиёевнинг 22 февралдаги қарорида кўзда тутилган.

1 ойда зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш Марказларига 1712 нафар аёл мурожаат қилган

22.02.20192 088

Январь ойи давомида Республика бўйлаб зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш Марказларига (шелтерлар) 1712 нафар аёл мурожаат қилган.

Автомобилларни техник кўрикдан ўтказиш ҳуқуқини тадбиркорларга бериш 2021 йилга қолдирилди

21.02.20192 044

Жисмоний шахсларга тегишли енгил автомобилларни техник кўрикдан ўтказиш ҳуқуқини тўлиқ тадбиркорлик субъектларига ўтказиш 2021 йилнинг 1 январига кечиктирилди. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси 15 февраль куни ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қарорни қабул қилди.

Давлат солиқ хизмати органлари томонидан ялпи паспортлаштириш жараёни бошланди

20.02.20192 156

Солиқ ислоҳотларини амалга ошириш жараёнида тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ қонунчилигига риоя этилишини профилактика қилиш мақсадида, ялпи паспортлаштириш тадбирлари бошланган.

Адлия вазирлиги соғлиқни сақлаш тизимида қонунчиликка риоя этилиши юзасидан аҳоли ўртасида сўров ўтказмоқда

15.02.20192 010

Тиббий хизматлар яхшиланишидан манфаатдор бўлган барча шахслар 20 февралгача қуйидаги масалалар юзасидан фикр-мулоҳаза ва таклифларини @qonunchilikbot орқали вазирликка юборишлари мумкин.

1 39 40 41 42 43 50