Ҳужжатда бакалавр ва магистр дипломлари, шунингдек ОТМдан четлатилган тақдирда академик маълумотноманинг давлат намуналари тақдим этилган.
Академик маълумотномада ўзлаштирилган фанлар рўйхати, топширилган курс ишлари, амалиёт ўтилганлиги, якуний аттестация натижалари ва бошқа маълумотлар кўрсатилади.
Ушбу ҳужжатлар бланкалари компьютерда тўлдирилади ва текин тарқатилади (дубликат бериш ҳолатлари бундан мустасно). Дипломларнинг бумвинил муқовалари сунъий чармдан тайёрланганига алмаштирилади.
Шунингдек, ҳар бир дипломнинг ичига индивидуал QR-код қўйилади. QR-код қўйиш тизими ҳамда унинг дастурий таъминоти уч ой муддатда ишлаб чиқилади. Мазкур чора диплом ва унинг иловасида мавжуд маълумотларни олиш имкониятини кенгайтиради ҳамда мамлакатимиз дипломлари шаклини илғор хорижий амалиётда фойдаланилаётганларига яқинлаштиради.