Контракт тўловларини амалга ошириш муддати 1 ноябргача узайтирилди

2026/2027-ўқув йили учун олий таълим ташкилотларида контракт тўловларини амалга ошириш ва талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштириш муддати 1 ноябрга қадар узайтирилди. Бу ҳақда Таълим ва илм-фан вазирлиги хабар берди.

Мазкур муддат бакалавриат ва магистратурага ўқишга тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган ёки кўчириб тикланган ҳамда ўқишга қайта тикланган талабаларга тааллуқли.

Белгиланган муддатга қадар базавий тўлов-контракт бўйича йиллик қийматнинг камида 25 фоизи, табақалаштирилган тўлов-контракт бўйича эса камида 50 фоизи тўланиши лозим.

Педагог ходимларнинг фарзандлари учун 30 фоизлик имтиёз

2026/2027 ўқув йилидан бошлаб давлат олий таълим ташкилотларининг бакалавриат босқичи кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган педагог ходимларнинг фарзандлари учун тўлов-контракт суммасининг 30 фоизини қоплаб бериш тартиби жорий этилган.

Чегирма олиш учун kontrakt.edu.uz платформаси орқали ариза юбориш керак.