“Медиа-патрул” май ойида вилоятнинг яна иккита ҳудудида ўз тадбирларини ўтказди

30.05.20232 436

“Точка зрения” (“Нуқтаи назар”) газетаси таҳририяти “Медиа-патрул” лойиҳасининг 5 ойлик фаолияти давомида у вилоятнинг Фарғона, Марғилон ва Қувасой шаҳарлари, Бувайда, Олтиариқ, Риштон, Тошлоқ, Учкўприк, Фарғона ва Қува туманларига тарғибот тадбирлари билан ташриф буюрганлиги ҳамда юқоридаги ҳудудларда истиқомат қилувчи 368 нафар аҳоли вакиллари билан юзма-юз учрашувлар ўтказилганлиги тўғрисида хабарлар берган эдик. Лойиҳа жорий йилнинг май ойидан яна фаолиятини давом эттириб, Данғара тумани ҳамда Қўқон шаҳридаги айрим маҳалла, ижтимоий соҳа объектлари ва бошқа ташкилотларнинг ишчи-ходимлари билан учрашди.

“Медиа-патрул” март ойида вилоят маркази ҳамда Фарғона туманида тадбирлар ўтказди

30.03.20233 011

Хабар бериб бораётганимиздек, “Нуқтаи назар” газетаси таҳририятининг “Медиа-патрул” лойиҳаси доирасидаги тадбирлар март ойида ҳам давом эттирилди. Март ойидаги медиасаводхонликни тарғиб қилувчи тадбирлар билан Фарғона шаҳри ва Фарғона туманидаги айрим маҳалла, ижтимоий соҳа объектлари ва бошқа ташкилотлар қамраб олинди.

Фарғонада Наврўз шукуҳи

20.03.20231 718

Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номидаги вилоят Театр-концерт саройининг очиқ саҳнида, кўкаламзор хиёбонда ташкил этилган байрам тадбирлари эрта тонгдан вилоят аҳлини ўз бағрида жамлади.

“Медиа-патрул” февраль ойида вилоятнинг Учкўприк ва Бувайда туманларида бўлди

25.02.20233 214

“Нуқтаи назар” газетаси таҳририяти “Медиа-патрул” лойиҳасини ишлаб чиқиб, Фарғона вилоятининг турли ҳудудларида медиасаводхонлик тадбирларини ўтказиб бораётганлиги тўғрисида хабарлар бериб боряпмиз. Тадбирлар февраль ойида ҳам давом эттирилиб, лойиҳа ташаббускорлари вилоятнинг Учкўприк ҳамда Бувайда туманларида бўлдилар ҳамда ушбу ҳудудлардаги маҳаллалар, ижтимоий соҳа объектларида ва бошқа ташкилотларда медиасаводхонлик тадбирларини ўтказдилар.

“Медиа-патрул” январь ойида вилоятнинг яна иккита ҳудудини ўз тадбирлари билан қамраб олди

30.01.20233 236

Лойиҳа ташаббускорлари январь ойида ўз фаолиятларини давом эттириб, вилоятнинг Тошлоқ ҳамда Қува туманларида бўлдилар ҳамда ушбу ҳудудлардаги маҳаллалар, ижтимоий соҳа объектларида ва бошқа ташкилотларда медиасаводхонлик тадбирларини ўтказдилар.

“Медиа-патрул” декабрь ойида Фарғона вилоятининг яна 3 та ҳудудида тадбирлар ўтказди

28.12.20222 981

Мазкур лойиҳа жорий йилнинг декабрь ойида ҳам ўз фаолиятини давом эттириб, жамоа вилоятнинг Марғилон ва Қувасой шаҳарлари ҳамда Қўштепа туманида бўлди ҳамда ушбу ҳудудлардаги маҳалла фуқаролар йиғинлари, ижтимоий соҳа ташкилотлари ва бошқа ташкилотларда медиасаводхонлик бўйича тадбирларни ўтказди.

“Нуқтаи назар” газетаси таҳририяти “Медиа-патрул” лойиҳасини ишга туширди

29.11.20222 956

Лойиҳанинг асосий мақсади Фарғона вилоятидаги узоқ туман ҳудудларида истиқомат қилаётган аҳоли вакилларини медисаводхонлик бўйича зарурий билим ва кўникмалар билан қуроллантириш, бу борадаги хатарлардан уларни хабардор қилиш, бу билан турли нохуш ҳолатларни олдини олишга ҳисса қўшишдан иборатдир.

Медиасаводхонлик. Смартфонлар оламида

31.08.20223 241

Ўнинчи дастуримиз «Смартфон – кўнгилочар восита» деб номланиб, унинг доирасида сизлар билан медиасаводхонлик бўйича турли иловалар ва ўйинлар, фото, видео, мусиқа, менинг фаоллигим, қадамларни санаш ва калорияни ҳисоблаш каби фойдали иловалар, оптимал маршрут – карталар ва бошқа иловалар ҳақида суҳбатлашамиз ҳамда амалий маслаҳатларимизни бериб ўтамиз.

Медиасаводхонлик. Смартфонлар оламида

25.08.20223 327

Тўққизинчи дастуримиз «Смартфон – ижтимоий тармоқ» деб номланиб, унинг доирасида сизлар билан ижтимоий тармоқларда хавфсиз мулоқот қилиш, буллинг, нафарат тили каби масалаларда суҳбатлашамиз ҳамда амалий маслаҳатларимизни бериб ўтамиз.

Медиасаводхонлик. Смартфонлар оламида

28.07.20222 749

Саккизинчи дастуримиз «Смартфон-ахборот манбаи» деб номланиб, унинг доирасида сизлар билан интернетдан ахборотни излаш учун фойдаланиш, интернетда Яндекс и Google ёрдамида ахборот излаш, янгиликларни кузатиб бориш ва фейк ахбротларни аниқлаш, ахборот манбалари, миш-мишлар каби масалаларда суҳбатлашамиз ҳамда амалий маслаҳатларимизни бериб ўтамиз.

Медиасаводхонлик. Смартфонлар оламида

18.07.20223 046

Еттинчи дастуримиз ҳам «Смартфон-молия» (2-қисми) деб номланиб, унинг доирасида сизлар билан онлайн-тўловлар учун смартфонга кредит карталарини бириктириш, картадаги пулларни фирибгарлардан ҳимоялаш йўллари, пуллар нотўғри юборилганда ва ёки эгасига етиб бормаганда қандай ҳаракатларни амалга ошириш лозим, рақамли ва молиявий хавфсизлик қоидалари, онлайн тўловларни хавфсиз амалга ошириш усуллари каби масалаларда суҳбатлашамиз ҳамда амалий маслаҳатларимизни бериб ўтамиз.

Медиасаводхонлик. Смартфонлар оламида

29.06.20222 867

Олтинчи дастуримиз «Смартфон-молия» деб номланиб, унинг доирасида сизлар билан смартфон воситасида коммунал тўловларни қандай амалга ошириш мумкин, давлат хизматлари учун тўловлар, QR-код  – ундан қандай фодаланиш мумкин, электрон ҳамён нима, ўз шахсий маълумотларини ва электрон ҳамёнларини фирибгарлардан қандай қилиб ҳимоя қилиш мумкин каби масалаларда суҳбатлашамиз ҳамда амалий маслаҳатларимизни бериб ўтамиз.

Медиасаводхонлик. Смартфонлар оламида

20.06.20222 953

Бешинчи дастуримиз «Смартфон-интернет» деб номланиб, унинг доирасида сиз интернет хавфсизлиги нима ва тармоқда қандай қилиб хавфсизликни таъминлаш мумкинлиги, тармоқда кибергигиенага амал қилиш, мобил телефонлар учун яратиладиган шпион дастурларнинг қурбонига айланиб қолмаслик учун нима қилиш кераклиги каби масалаларда суҳбатлашамиз ҳамда амалий маслаҳатларимизни бериб ўтамиз.

Медиасаводхонлик. Смартфонлар оламида

31.05.20223 125

Тўртинчи дастур доирасида мобил хавфлар ва уларнинг асосий турлари, смартфонларни мазкур хавфлардан ҳимоялаш, спамдан ҳимояланиш, Андроид мобил қурилмаларнинг хавфсизлигига таҳдидлар тўғрисида суҳбатлашамиз ҳамда амалий маслаҳатларимизни бериб ўтамиз.

Медиасаводхонлик. Смартфонлар оламида

19.05.20223 511

Учинчи дастур доирасида смартфонлардаги энг зарурий иловалар, смартфоннинг асосий тугмачалари ва уларни бошқариш, телефон воситасидаги фирибгарлик (спам, фишинг), троянлар ва улардан ҳимояланиш бўйича амалий маслаҳатлар хусусида гаплашамиз.

Фарғона политехника институтининг енгил саноат ва тўқимачилик факультетида талабалар учун Спин-офф тизимида ишловчи Ўзбекистонда биринчи корхона ташкил этилди

05.03.20223 600

Спин-офф – бу бизнесни ривожлантириш ва масштаблаштириш модели бўлиб, унга кўра муайян корхона ёки ташкилот бўлими келгусида мустақил бизнесга айланишини кўзда тутилади.

1 2 3 11