АҚШ федерал органларга ўзбек пахтасини сотиб олишга қўйилган тақиқни бекор қилди

27.03.20192 314

АҚШ Меҳнат вазирлиги ўзбек пахтасини АҚШ федерал органларига мажбурий меҳнат ёки болалар меҳнатидан фойдаланиб тайёрланган товарларни сотиб олишни тақиқловчи президент актининг 13126-сонли ижро буйруғи рўйхатидан чиқарди.

Талабаларга шартнома пулини тўлаш муддати узайтирилди

27.03.20192 099

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2019 йил 25 мартдаги 16-сон баёни билан республика олий таълим муассасаларининг бакалавриати ва магистратурасида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабаларга 2018/2019 ўқув йили учун шартнома тўловларининг иккинчи ярмини тўлаш муддати жорий йилнинг 15 апрелига қадар (шу куни ҳам) узайтирилди.

Суғурта полиси арзонлашди, ЙТҲ натижасида етказилган зарар учун тўланадиган сумма оширилди

26.03.20192 481

Жорий йилнинг 16 март куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 222-сонли «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарори қабул қилинди. Бу ҳолат интернет сайтларида кенг муҳокама қилинмоқда. Шу муносабат билан Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси жорий ҳолат юзасидан баёнот берди.

Аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишдаги хизматлари учун тақдирлайдилар

25.03.20192 289

Вазирлар Маҳкамасининг 22.03.2019 йилдаги 240-сон қарори билан «Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси» кўкрак нишони тўғрисида низом тасдиқланди, дея хабар беради Адлия вазирлиги ўзининг Telegram-каналида.

Қува туманидаги 50-мактаб ер майдони ва қўшимча бино ўқув муассасасига қайтарилди

22.03.20192 630

Фарғона вилояти Қува туманидаги 50-умумий ўрта таълим мактабининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер майдони ва қўшимча бино ўқув муассасасига қайтарилди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

«Очиқ адлия» дастури доирасида адлия органларида овоз ёзиш ва тасвирга олишга рухсат берилди

22.03.20192 361

Ўзбекистон Адлия вазирлиги «Очиқ адлия» махсус дастури ишга туширилганини эълон қилди. Дастур вазирлик фаолияти ҳақида кенг жамоатчиликка муҳим ахборотлар бериш, уларнинг ҳуқуқий маълумотларга бўлган эҳтиёжини таъминлашга қаратилган, дея хабар қилди Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари аҳволи яхшиланганини маълум қилди

18.03.20192 323

2018 йил бўйича дунёдаги инсон ҳуқуқлари вазияти бўйича йиллик маърузада (2019 йил 13 март куни чоп этилган) АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари аҳволи кўп жиҳатдан сезиларли даражада яхшиланганини эътироф этди. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қонунчилик палатасида Коррупцияга қарши курашиш бўйича қўмита тузилмоқда

14.03.20192 773

Давлат ва жамият ривожига, халқнинг адолатга, эртанги истиқболга бўлган ишончига жиддий путур етказадиган хавфлардан бири коррупциядир. Мамлакатимизда кейинги пайтларда коррупцияга қарши кескин курашиш ҳамда унинг олдини олиш борасида аниқ чоралар кўрилаётганига қарамай, ушбу иллатни таг-томири билан қўпориб ташлашга, бундай салбий ҳолатларга тўлиқ барҳам беришга эришилганича йўқ.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: менингит аҳоли ўртасида кенг тарқалмаган

14.03.20192 301

Сўнгги вақтларда турли ижтимоий тармоқларда аҳоли ўртасида менингит касаллиги кенг тарқалганлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлмоқда. Ушбу ҳолат бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан жойлардаги вазият юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Халқ таълими вазирлиги кийиниш хоналарига кузатув камералари ўрнатилишига йўл қўйган мактабни огоҳлантирди

13.03.20192 366

Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги Тошкентнинг Юнусобод туманидаги 5-мактабда ўғил ва қиз болалар кийим алмаштириш хоналарига кузатув камералари ўрнатилганини аниқлади, дея хабар қилди ХТВ матбуот хизмати.

Ўтган йилда прокуратура ходимларига жами 57,5 минг доллар ҳамда 48 млн 885 минг сўм пора таклиф қилинган

12.03.20192 361

Пахтачи туман прокуратураси (Самарқанд вилояти) томонидан туман ИИБ қўриқлаш бўлими ходимига фаол қаршилик кўрсатган бир гуруҳ шахсларга нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари ўтказиш давомида, 08.03.2019 йилда фуқаро Х.М. туман прокуратураси терговчиси лавозимида иш ўрганувчи Д.Б.нинг хизмат хонасига келиб, айбланувчилар унинг қариндоши эканлигини маълум қилиб, уларга нисбатан айбловни енгиллаштириш эвазига 5 минг АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилган.

Ҳар йили 700 минг нафар ҳомиладор аёл юз фоиз скрининг текшируви билан қамраб олинади

11.03.20192 192

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 25 декабрда қабул қилинган “2018 – 2022 йиллар даврида болаларда туғма ва ирсий касалликларни барвақт аниқлаш Давлат дастури тўғрисида”ги қарори билан болаларда генетик синдромларни эрта ташхислаш, наслий касалликларга қарши оммавий скрининг текширувларини ўтказиш бўйича амалга ошириладиган муҳим вазифалар белгилаб берилган эди. 

Хотин-қизларнинг гендер тенглигини ҳимоя қилиш бўйича комиссия ташкил этилмоқда

07.03.20192 517

Ўзбекистон Республикаси президенти “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Ҳибсхоналарда бўлган ҳамда маъмурий қамоққа олинган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом давлат рўйхатидан ўтказилди

06.03.20192 489

Ички ишлар органларининг вақтинча сақлаш ҳибсхоналари ҳамда маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналарда сақланаётган шахсларга давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Президент имзолаган қарор билан Конституцияга бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

06.03.20192 555

Ҳукуматни шакллантириш тартиби демократлаштирилиши ва унинг масъулияти кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун 2019 йилнинг 5 март санасида президент томонидан имзоланди.

1 40 41 42 43 44 52