Хорижга чиқиш паспорти жорий этилган январь ойидан буён 312,2 мингдан ортиқ фуқаро ушбу паспортларга эга бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси душанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида хабар қилди.
Бундан ташқари, жорий йилда президент Шавкат Мирзиёевнинг тўққизта фармони билан 2072 нафар фуқаролиги бўлмаган шахсга Ўзбекистон фуқаролиги берилди. 2016 йилнинг декабрида фуқаролик тақдим этиш тўғрисидаги мурожаатларни мунтазам кўриб чиқиш бошланди, ўшанда 179 киши фуқароликка қабул қилинди.
Йил бошидан буён 16,8 минг киши Тошкентда, 6411 киши эса Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлди. ушбу муддат давомида Тошкентда 83,6 минг, Тошкент вилоятида эса 13,7 минг киши вақтинчалик пропискага қўйилди.
Ўтган 5 ой давомида Ўзбекистонда вақтинча яшаётган 7898 нафар чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг виза муддатлари узайтирилди.