Ўзбекистон Бош прокуратураси ярим йил давомида мансабдор шахсларнинг коррупцион ҳаракатлари етказган зарар миқдорини маълум қилди

01.08.20192 089

Жорий йилнинг биринчи олти ойи давомида коррупцион жиноятлар оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 1 трлн 665 млрд 757 млн сўм миқдорида моддий зарар етказилган, тергов жараёнида ушбу зарарнинг 1 трлн 621 млрд 503 млн сўми ёки 97,3 фоизи ундирилган.

Қўшимча ҳужжатлар талаб этган давлат идоралари жавобгарликка тортилади

31.07.20192 219

Жорий йилнинг 1 августидан бошлаб давлат идоралари томонидан бир қатор маълумотномалар сўралиши бекор қилинади. Давлат хизматлари агентлиги ташкил этилган дастлабки кунлариданоқ ўз олдига давлат хизматларини кўрсатишда ортиқча қоғозбозликдан воз кечиш, фуқароларнинг тегишли ҳужжатларни олишда сансалорликни олдини олишни мақсад қилган.

Фарғонада KOICA касб-ҳунарга ўқитиш маркази қурилиши бошланди

26.07.20192 118

24 июль куни Фарғонада Ишсиз ва банд бўлмаган фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш марказининг тамал тошини қўйиш маросими бўлиб ўтди, дея хабар қилди Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот хизмати.

50 ва 100 сўмлик эски танга ҳамда қоғоз пулларни Марказий банк бошқармаларида алмаштириш мумкин

12.07.20192 246

1 июлдан бошлаб Ўзбекистон Марказий банкининг эски намунадаги (2001−2002, 2004 ва 2009 йиллар намунасидаги) 50 сўмлик, 100 сўмлик тангалари ҳамда (1994 йил намунасидаги) 50 сўмлик ва 100 сўмлик банкнотлари тўлов қобилиятини йўқотади ва муомаладан чиқарилади. Бу ҳақда МБ матбуот хизмати хабар қилди.

Иссиқ об-ҳаво туфайли поездлар тезлиги чекланди

09.07.20192 190

«Ўзтемирйўлйўловчи» компанияси ҳаво ҳарорати жуда юқори бўлгани сабабли айрим темир йўл участкаларида поездлар тезлигига чекловлар жорий этди, дея хабар берди «Ўзбекистон темил йўллари» компанияси матбуот хизмати.

ЙПХ ва ППХ ходимлари йил охиригача бодикамералар билан таъминланиши лозим

04.07.20192 594

Ички ишлар органлари йўл-патрул бўлинмалари ҳамда патрул-пост хизматлари ходимлари учун мобил камералар ва планшетлар харид қилиш муддатларининг чўзилишига «ортиқча сансалорлик ва бюрократия» сабаб бўлди, дейилади Ўзбекистон ҳукуматининг 3 июлдаги қарорида.

Болалар учун ҳуқуқий портал ишга туширилди

03.06.20192 159

Ўзбекистон Адлия вазирлиги 1 июнь куни тест режимида бола ҳуқуқлари интерактив-кўнгилочар порталини ишга туширди. У 14 ёшгача бўлган болалар ва уларнинг ота-оналарига мўлжалланган, дея хабар қилди Адлия вазирлиги ўзининг Telegram-каналида.

2019−2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш давлат дастури қабул қилинди

29.05.20193 551

Президент Шавкат Мирзиёев 27 май куни Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисидаги фармонни имзолади. Ҳужжат коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигини ошириш, энг юқори даражадаги қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, мамлакатнинг халқаро майдондаги ижобий обрў-эътиборини оширишга қаратилган.

Тўхташ чизиғини босиб кирганлик учун жарима миқдори камайтирилди

27.05.20192 629

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартишга кўра, эндиликда тўхташ чизиғини босиб кирганлик учун «қизил»да ўтганликдаги каби жаримага тортилмайди. Ўзбекистон президенти 23 май куни ушбу ўзгартишни кўзда тутган қонунни имзолади. Мазкур қонун 24 майдан кучга кирди.

Адлия вазирлиги томонидан «СМС хабар» электрон тизими жорий этилмоқда

23.05.20192 552

Адлия вазирлиги томонидан жорий йилнинг 1 июнидан нотариуслар фаолиятида «СМС хабар» электрон тизими жорий этилмоқда. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлигининг телеграмдаги канали орқали хабар берилди.

Хорижга чиқиш паспорти анкетасининг янги шакли қабул қилинди

22.05.20192 834

22 май куни Адлия вазирлиги томонидан Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда 16 ёшдан катталар ва 16 ёшга тўлмаган вояга етмаганлар учун хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун янги анкета шакллари ишлаб чиқилди ва давлат рўйхатидан ўтказилди, дея хабар қилди Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Шаҳодатнома ва аттестатларнинг замонавий ҳимояга эга бўлган янги намунаси тасдиқланди

16.05.20193 133

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 9 ва 11 синф битирувчиларига бериладиган шаҳодатнома ва аттестатларнинг ҳамда имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари битирувчиларига бериладиган сертификатнинг янги намунаси тасдиқланди.

Аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси эълон қилинди

14.05.20193 014

Аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди. Ҳужжат Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ишлаб чиқилди. Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш тўғрисидаги топшириқ президентнинг 7 мартдаги қароридан ўрин олган эди.

1 37 38 39 40 41 51