
Учта ҳудудда фуқароларга имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди
Тошкент шаҳрининг Яшнобод, Навоий шаҳри ҳамда Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманларида фуқароларга имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.