Дарахатларни ноқонуний кесиш ёки уларга шикаст етказиш жарималари сезиларли оширилди

Дарахтлар, буталар, бошқа ўрмон ўсимликлари ва ниҳолларни ғайриқонуний равишда кесиш, шикастлантириш ёки йўқ қилиш учун жарима миқдори бир неча баробарга оширилди. Ўзбекистон президенти 28 май куни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонунни имзолади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддасига киритилган ўзгартишга мувофиқ, жарималар фуқаролар учун ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача (аввал — 1/3дан 1 бараваргача), мансабдор шахсларга эса — ЭКИҲнинг 10 бараваридан 15 бараваригача (аввал — 1 дан 3 барваргача) оширилди.

Худди шу қоидабузарлик Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, — фуқароларга ЭКИҲнинг 10 бараваридан 15 бараваригача (аввал — 1 дан 3 гача), мансабдор шахсларга эса -15 бараваридан 20 бараваригача (аввал — 3 дан 7 гача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.