Япония ва Полшага ишга юборишни ваъда қилган шахслар қўлга олинди

12.11.20241 917

Тошкент ва Самарқандда фуқароларни хорижий давлатларга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Фуқаросизлик муаммолари: ўзбекистонлик уч аёл ҳикояси

09.02.20243 204

1991 йилда Иттифоқ парчаланганидан сўнг Ўзбекистонда туғилган кўплаб ўзбеклар ёки бошқа миллат вакиллари республикага қайтиб келишди. Уларнинг барчасида собиқ СССР паспортлари бўлган. 1992-йил 2-июлда мамлакатимизда “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги қонун қабул қилинди ва унга кўра улар “фуқаролиги бўлмаган шахслар” мақомига эга бўлдилар.

Тошкент шаҳри, Фарғона ва Андижон вилоятларида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдосига чек қўйилди

08.01.20242 053

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Келинининг пластик картасидан яширин пул ечиб олган қайнона жиноий жавобгарликка тортилди

29.12.20232 166

Тошкент вилоятида яшовчи фуқаро Г.Т. келинига тегишли сим картани олиб,  ўзининг телефон аппаратига солди ва ушбу сим картага уланган келини М.Ю.нинг “Хумо” пластик картасидан жами 704 000 сўм пул маблағларини “Клик” иловаси орқали нақд пул шаклида ечиб олди.

Чегарадан ўтиш қоидаларига амал қилмаган фуқарога озодликни чеклаш жазоси қўлланилди

27.12.20232 046

Бугунги кунда мамлакатимизда фуқароларимизни чет элга чиқишида бир қанча қулайликлар яратилган бўлсада, баъзи фуқароларимиз чегарадан ўтиш қоидаларига амал қилмай, уларни бузиб, турли қонунбузилишларига йўл қўяётганликлари ачинарли ҳол.

Фарзандини сотмоқчи бўлган фуқарога жазо муқаррарлиги таъминланди

19.12.20232 122

Қува туманида яшовчи фуқаро Н.З нинг ҳаракатлари ва унинг боласини сотиш ҳақидаги гаплари ён атрофдагиларда шубҳа уйғота бошлади. Натижада бу ҳолат ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан назоратга олиниб, тегишли тартибда тезкор тадбир ўтказилди.

Фарғонада салкам 6 млрд сўмлик мобил телефонларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

20.10.20232 156

Фарғона вилоятида умумий қиймати салкам 6 миллиард сўмга яқин уяли алоқа воситаларининг четдан ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди. Бу ҳақда вилоят Божхона бошқармаси хабар берди.

Тошкентда ДУК ходими тадбиркордан 300 минг доллар олганликда гумонланиб ушланди

03.07.20232 188

Пойтахтдаги қурилиш корхонаси ходими кўп қаватли турар жой биноларини қуришга рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига тадбиркордан 300 минг доллар олганликда гумонланиб қўлга олинди.

Олий таълим муассасаларига ўқишга киритиб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатларига чек қўйилди

29.06.20232 477

Фарғона, Сирдарё, Бухоро вилоятлари ва Тошкент шаҳрида олий таълим муассасаларига ўқишга киритиб қўйиш билан боғлиқ бир нечта фирибгарлик ҳолатларига чек қўйилди, деб хабар бермоқда Давлат хавфсизлик хизмати.

Ёзёвонда 1 млрд сўмлик давлат хариди жараёнда қатнашган 2 та корхонанинг таъсисчиси эр-хотин бўлгани учун бекор қилинди

22.06.20232 269

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Фарғона вилояти Ёзёвон тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси буюртмачилигида 14 июнь куни ўтказилган 1 млрд 38 млн сўмлик давлат харидини унда иштирок этган 2 нафар тадбиркорнинг таъсисчиси эр-хотин бўлгани сабабли бекор қилди.

Қўштепа туманида ўтказилган тезкор тадбирда «наша» етиштираётган фуқаро жазога тортилди

07.06.20232 170

Д. Султонов ҳалол меҳнат эвазига яшаш, ҳалол йўл билан пул топиш, оила боқиш ўрнига, кайфу сафога берилди. Гўёки, наша унинг ғам-ғуссаларини унутишга ёрдам берадиган ва ёки муаммоларини ҳал қилиб берадигандек, наша чекиш ва уни етиштиришга муккасидан кетди. Ҳадеб пулга сотиб олиш ҳам яшаш шароитини бузаётгани сабаб, нашани уйида етиштиришга қарор қилди.

Фуқароларнинг банк карталаридан фирибгарлик йўли билан пул ечиб олган шахслар ушланди

19.05.20232 097

ИИВ Киберхавфсизлик маркази ўзини Сlick тўлов тизимининг хавфсизлик хизмати ходимлари сифатида таништириб, фуқароларнинг банк карталаридан пул ечиб олган бир неча шахсни аниқлади.

Ноқонуний сақланаётган сифати кафолатланмаган дори воситалари фош этилди

07.04.20232 216

Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан вилоят ДХХ, ИИБ ва Миллий Гвардия ходимлари билан ҳамкорликда дори воситаларининг ноқонуний сақланиши ва лйланишига чек қўйишга қаратилган тезкор тадбири ўтказилди.

Аёл қандай қилиб иш топиши мумкин? Самарқанд вилоятида бандлик муаммолари ҳақида

03.04.20232 460

Замонавий жамиятда оила манфаати, фаровонлиги йўлида меҳнат қиладиган ва ўзини ривожлантираётган аёлларни тобора кўпроқ учратиш мумкин. Бироқ, агар унинг таъминловчи сифатидаги ишонган «тоғи» бўлмаса-ю, едириш-ичириш, кийинтириш, билим бериб, оёққа қўйиш керак бўлган болалари бўлса қаердадир ишлаш имкониятсиз бир юкка айланиши ҳолатларини кўплаб учратиш мумкин. Қуйида аёллар қандай қилиб иш топиши мумкинлиги ва қаерга мурожаат қилиши ҳақида фикр юритамиз.

30 минг қутига яқин тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

15.03.20231 855

Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари вилоят ДХХ, ИИБ ва Миллий Гвардия ходимлари билан ҳамкорликда Қўқон шаҳрида тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасини олдини олишга қаратилган навбатдаги тезкор тадбир ўтказилди.

1 2 3 5