«ЙПХ инспекторлари ҳайдовчи билан мулоқотга киришганда, уларнинг суҳбатлари боди-камерага ёзилаётгани ҳақида огоҳлантирадилар. Синов-тажриба натижалари нуфузли комиссия томонидан кўриб чиқилиб, ишлаб чиқарувчи ташкилотга тегишли таклиф ва тавсиялар тақдим этилади», — дейилади хабарда.
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 3 июлдаги қарори билан ички ишлар органларининг йўл-патруль бўлинмалари ва патруль-пост хизмати ходимларини мобил видеокамералар ҳамда планшетлар билан таъминлаш 2020 йил 1 январга қадар узайтирилган.
Барча ЙПХ ва ППХ ходимларини бодикамералар билан таъминлаш зарурлиги тўғрисида президент Шавкат Мирзиёев 2017 йил декабрида маълум қилган эди. Дастлаб уларни ўтган йилнинг февралидан жорий этиш режалаштирилди, сўнгра ушбу муддат 1 июлга кечиктирилди. Бироқ июнь ойи охирида ИИВ янгиликни жорий этишни 2020 йилнинг 1 январига қолдиришни таклиф қилди.