Ўзбекистон Адлия вазирлиги 1 июнь куни тест режимида бола ҳуқуқлари интерактив-кўнгилочар порталини ишга туширди. У 14 ёшгача бўлган болалар ва уларнинг ота-оналарига мўлжалланган, дея хабар қилди Адлия вазирлиги ўзининг Telegram-каналида.
Bolahuquqlari.uz сайтига Конституциянинг асосий тушунчалари, методик дасрлик ва материаллар жойлаштирилади. Интерактив-кўнгилочар ўйинлар, мантиқий топишмоқлар ва тестлар ёрдамида болаларнинг ҳуқуқий билимлари оширилади.
«Бошқача қилиб айтганда, ўғил-қизларнинг ҳуқуқий савияси юксалади ва улар мазкур сайтдан фойдаланиш баробарида оилада, боғча, мактабда, умуман, жамоат жойларида ўзини қандай тутиш, нималарга эътибор бериш кераклиги жиҳатдан билимларини бойитади, ҳуқуқий саводхонлик даражасини мустаҳкамлайди», — дейилади сайтда.