Иссиқ об-ҳаво туфайли поездлар тезлиги чекланди 09.07.2019 Изоҳлар, Истеъмолчи билиши шарт!, Расмий1 741 «Ўзтемирйўлйўловчи» компанияси ҳаво ҳарорати жуда юқори бўлгани сабабли айрим темир йўл участкаларида поездлар тезлигига чекловлар жорий этди, дея хабар берди «Ўзбекистон темил йўллари» компанияси матбуот хизмати. Қуйидаги йўналишларда тезлик чекланди: Тошкент — Андижон; Тошкент — Урганч — Хива; Тошкент — Қўнирот; Тошкент — Термиз; Тошкент — Бухоро. Ушбу йўналишларда йўловчиларга бепул минерал сувлар тарқатиш йўлга қўйилган, дейилади хабарда. Аввалроқ Ўзгидромет яқин бир ярим ҳафтада жазирама иссиқ ҳарорат қайд этилиши ҳақида хабар қилган эди. Ҳаво ҳарорати +42 даража, жануб ва чўл ҳудудларида эса +44 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда.