
2022 йилда аҳоли рўйхатга олинади
Президент Шавкат Мирзиёев 5 февралдаги фармони билан 2022 йилда Ўзбекистон аҳолисини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлади. Мустақиллик йилларида мамлакатда аҳолини рўйхатга олиш ишлари ўтказилмади.
Президент Шавкат Мирзиёев 5 февралдаги фармони билан 2022 йилда Ўзбекистон аҳолисини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлади. Мустақиллик йилларида мамлакатда аҳолини рўйхатга олиш ишлари ўтказилмади.
Вазирлар Маҳкамасининг 30.01.2019 йилдаги «Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисида»ги 67-сон қарори қабул қилинди.
Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси чегара-божхона постларида чиқиш йўналишида навбатда турган енгил ва юк автотранспорт воситалари ва автобуслар сони тўғрисидаги маълумотларни онлайн таблода эълон қилишни бошлади.
Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (ЯИДХП) иш стажи ва маошга доир архив маълумотларини онлайн олиш имконияти пайдо бўлди.
«Норма» нашри қишнинг сўнгги ойида Ўзбекистонда кучга кирадиган қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар тўғрисида маълумот берди.
GM Uzbekistan компанияси янги автомобилларга кафолатли хизмат кўрсатиш муддатини 1 йилдан 3 йилга ёки 20 мингдан 100 минг км масофага қадар узайтиради, дея хабар қилди компания матбуот хизмати.
Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича аукцион ўтказиш тартиби тасдиқланди.
2018 йил якунлари бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми 1 млрд сўмдан ошган якка тартибдаги тадбиркорлар 2019 йил 1 январдан умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтади.
Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар қилди. 2017 йил билан солиштирилганда, ҳалок бўлганлар сони 8,5 фоизга (2473 кишидан) камайган, бироқ мазкур рақамлар ҳамон юқорилигича қолмоқда — ҳар куни қарийб 6,2 киши вафот этмоқда.
Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, Ўзбекистонда бир ойдан кам муддат ичида гўшт нархи ўртача 5 фоизга, тухум ва гуруч нархи эса деярли 30 фоизга ошган.
Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Экологик партияси давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.
26 январь куни республика бўйлаб умумхалқ экологик хайрия ҳашари ўтказилади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг Оролбўйидаги экологик вазиятни юмшатишга қаратилган тегишли фармойишида кўзда тутилган.
Адлия вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда ҳудудлардаги тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари (ТМЭК) томонидан фуқароларнинг тиббий кўрикдан ўтказиш ҳамда ногиронликни белгилаш билан боғлиқ фаолиятини таҳлил қилди, дея хаар қилди Адлия вазирлиги матбуот хизмати.
Халқ таълими вазирлиги ҳамда ЮНЕСКО ташкилоти Ўзбекистон мактабларида буллингни олдини олиш қўшма лойиҳаси бўйича ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
2019 йил 17 январда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
Иқтисодий жиноятларга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш механизмлари такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун президент томонидан имзоланди, дея хабар қилди Адлия вазирлигининг расмий Telegram-каналида.
Ўзбекистонда 1 мартдан хорижий давлатларда берилган таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификация қилишнинг янги тартиблари жорий этилади.
Президент «Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунни имзолади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.
Урбанизация жараёнларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент фармонига мувофиқ, «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси ҳамда Ўзбекистон Республикасида 2030 йилгача урбанизацияни ривожлантириш Концепцияси ишлаб чиқилади.
Брифингда 2019 йил январ ойининг 11-санасигача бўлган даврда қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида маълумот берилди ва Президентимизнинг жорий йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги фармони юзасидан учрашув ташкил этилди.