Ички ишлар органлари йўл-патрул бўлинмалари ҳамда патрул-пост хизматлари ходимлари учун мобил камералар ва планшетлар харид қилиш муддатларининг чўзилишига «ортиқча сансалорлик ва бюрократия» сабаб бўлди, дейилади Ўзбекистон ҳукуматининг 3 июлдаги қарорида.
Мамлакат президентининг ўтган йил 24 декабрдаги қарорида бодикамералар ва планшетлар Давлат мудофаа қўмитаси томонидан Ички ишлар вазирлиги талаби асосида 1 апрелгача харид қилиниши лозим эди. Вазирлар Маҳкамасининг 1 декабрдаги қарорида эса ЙПХ ходимлари 1 июлдан бодикамералар билан хизматни бошлаши белгиланган.
Давлат мудофаа саноати қўмитаси раиси Отабек Ибодуллаев ва Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти ЙПХ ва ППХ ходимларини 2020 йил 1 январгача мобил камералар ва планшетлар билан таъминлаш борасида шахсан жавобгар экани тўғрисида огоҳлантирилди.
1 январдан ҳайдовчилар камераларсиз хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимига ҳужжатларни тақдим этмаслик ҳуқуқига эга бўлади.