Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти Ўзбекистоннинг коррупцияга қарши курашдаги ютуқларини эътироф этди

29.03.20191 975

Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти (ИҲРТ) мониторинг натижаларига кўра, Ўзбекистоннинг Коррупцияга қарши курашиш тармоғининг Истанбул ҳаракатлар режаси доирасидаги барча тавсиялар бўйича ютуқларини эътироф этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.

Ижтимоий шериклик: муаммолар ва истиқболлар

29.03.20191 561

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази томонидан ташкил этилган халқаро анжуманда бир қарашда ушбу тузилма зиммасига кирмайдигандек туюладиган масалалар хусусида сўз юритилган бўлса-да, бироқ барча жараёнлар, шу жумладан, жиноятчилик, турли хавфли хасталикларнинг олдини олиш бевосита хонадонлардаги ижтимоий-маънавий муҳит билан чамбарчас боғлиқлигини англаш мушкул эмас.

Қонун ижроси юзасидан камчиликлар мавжуд

29.03.20191 659

Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан “Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг Халқ таълими вазирлиги тизимида ижро этилиши юзасидан ўтказилган ўрганишлар натижаларига бағишланган мажлис ўтказилди.

Вояга етмаган фарзандлари бўлган ота-оналарни хорижга ишлашга чиқишини чеклаш бўйича мурожаат йўлланди

28.03.20191 762

23−26 март кунлари умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида «Илм-фан келажак пойдевори» шиори остида «Қизларжон» ўқувчи-қизлар саммити ўтказилди. Бу ҳақда Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

АҚШ федерал органларга ўзбек пахтасини сотиб олишга қўйилган тақиқни бекор қилди

27.03.20191 609

АҚШ Меҳнат вазирлиги ўзбек пахтасини АҚШ федерал органларига мажбурий меҳнат ёки болалар меҳнатидан фойдаланиб тайёрланган товарларни сотиб олишни тақиқловчи президент актининг 13126-сонли ижро буйруғи рўйхатидан чиқарди.

Талабаларга шартнома пулини тўлаш муддати узайтирилди

27.03.20191 377

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2019 йил 25 мартдаги 16-сон баёни билан республика олий таълим муассасаларининг бакалавриати ва магистратурасида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабаларга 2018/2019 ўқув йили учун шартнома тўловларининг иккинчи ярмини тўлаш муддати жорий йилнинг 15 апрелига қадар (шу куни ҳам) узайтирилди.

Суғурта полиси арзонлашди, ЙТҲ натижасида етказилган зарар учун тўланадиган сумма оширилди

26.03.20191 757

Жорий йилнинг 16 март куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 222-сонли «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарори қабул қилинди. Бу ҳолат интернет сайтларида кенг муҳокама қилинмоқда. Шу муносабат билан Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси жорий ҳолат юзасидан баёнот берди.

Сел келиш хавфи юқори бўлган туманлар аниқланди

26.03.20191 709

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази хавфли гидрометеорологик ва геологик вазиятлар юз бериши мумкин бўлган ҳудудлар бўйича тадқиқот ўтказди. Олинган маълумотлар сел хавфи нисбатан юқори бўлган ҳудудларни аниқлаш имконини берди.

Аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишдаги хизматлари учун тақдирлайдилар

25.03.20191 524

Вазирлар Маҳкамасининг 22.03.2019 йилдаги 240-сон қарори билан «Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси» кўкрак нишони тўғрисида низом тасдиқланди, дея хабар беради Адлия вазирлиги ўзининг Telegram-каналида.

Қува туманидаги 50-мактаб ер майдони ва қўшимча бино ўқув муассасасига қайтарилди

22.03.20191 863

Фарғона вилояти Қува туманидаги 50-умумий ўрта таълим мактабининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер майдони ва қўшимча бино ўқув муассасасига қайтарилди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Даромадлар тўғрисидаги декларацияларни тақдим этиш давом этмоқда

22.03.20191 379

Мамлакатимиз фуқаролари Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига асосан 2018 йил якунлари бўйича асосий иш жойи бўлмаган бошқа манбалардан олган даромадлари тўғрисида жорий йил 1 апрелга қадар декларация топширишлари белгиланган. 

«Очиқ адлия» дастури доирасида адлия органларида овоз ёзиш ва тасвирга олишга рухсат берилди

22.03.20191 616

Ўзбекистон Адлия вазирлиги «Очиқ адлия» махсус дастури ишга туширилганини эълон қилди. Дастур вазирлик фаолияти ҳақида кенг жамоатчиликка муҳим ахборотлар бериш, уларнинг ҳуқуқий маълумотларга бўлган эҳтиёжини таъминлашга қаратилган, дея хабар қилди Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Коррупцияни йўқотиш йўлида бирлашиш керак

19.03.20191 843

Зеро, коррупция ривожланишга тўсиқ бўлаётган, ҳуқуқий тенгсизликни келтириб чиқараётган энг катта ғовдир. Уни йўлимиздан олиб ташлаш мумкинми? Давлатимиз раҳбари қайд этганидек, қачон бу касалликдан халос бўламиз? Қачон бутун мамлакат бўлиб унга қарши курашамиз?

АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари аҳволи яхшиланганини маълум қилди

18.03.20191 657

2018 йил бўйича дунёдаги инсон ҳуқуқлари вазияти бўйича йиллик маърузада (2019 йил 13 март куни чоп этилган) АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари аҳволи кўп жиҳатдан сезиларли даражада яхшиланганини эътироф этди. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

«Миллий тикланиш» партияси раҳбари Сарвар Отамуродов икки вазирлик фаолиятини танқид қилди

18.03.20191 634

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси марказий кенгаши раиси Сарвар Отамуродов шанба куни «Ҳаракатлар стратегияси» марказида бўлиб ўтган очиқ мулоқот вақтида Халқ таълими, Маданият вазирликлари ва Ёшлар иттифоқи фаолиятини танқид қилди.

Федерация ҳар битта ҳудудда «Истеъмолчи кутубхонаси»ни ташкил этади

15.03.20191 545

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги ПҚ-3271-сонли “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарори асосида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан ҳудудларда «Истеъмолчи кутубхонаси» ташкил этилади.

1 2