Наврўз муносабати билан 44 маҳбус авф этилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз арафасида 44 нафар маҳбусни афв этиш ҳақидаги фармонни имзолади. Бу ҳақида «Ўзбекистон 24» телеканали хабар берди.

Афв этилганлардан 7 нафари жазодан тўлиқ озод этилган, 11 нафари эса шартли равишда озод этилган. Шунингдек, 12 кишининг жазоси енгиллаштирилган, 13 кишининг жазо муддати қисқартирилган.

Умумий ҳисобда 30 киши ўз оилалари бағрига қайтади.

Афв этилганлар орасида фаолияти тақиқланган ташкилотларга аъзо бўлган 60 ёшдан ошган 2 киши, 23 ёшли 5 нафар аёл бор.

Шавкат Мирзиёев биринчи марта афв этиш тизимидан 2017 йилда фойдаланган. Ўшанда 2700 нафар маҳбус афв этилган. 2018 йилда Рамазон ҳайити байрами арафасида 226 киши, Мустақиллик куни 261 киши ва Конституция қабул қилинганлигининг 26 йиллиги муносабати билан 136 киши афв этилган.

Давлат раҳбари афв этилган шахслар ижтимоий ҳаётга мослашишлари учун уларга ҳар томонлама кўмак бериш бўйича топшириқлар берилди.