Жорий йилнинг 16 март куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 222-сонли «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарори қабул қилинди. Бу ҳолат интернет сайтларида кенг муҳокама қилинмоқда. Шу муносабат билан Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси жорий ҳолат юзасидан баёнот берди.
Қарор юзасидан турли интернет нашрлар ва каналларда янгиликлар ва хабарлар берилмоқда. Бироқ бу янгиликлар асосан қарорнинг асосий матнини шархлаш билан чекланиб қолмоқда, баъзилари эса чекланган ёки нотўғри ва чалғитувчи маълумот бермоқда.
Қарор моҳиятини ва аҳамиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилиши бўйича топшириқ берилгани ва бу бўйича ишлар бошланганига қарамасдан, «Энди мажбурий суғурта нархи қанча бўлди?» деган ҳар бир транспорт воситаси эгасининг саволига жавобни ёритиб беришни мақсадга мувофиқ топдик.
Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида етказилган зарарни мажбурий суғурта бўйича қоплаб бериш даражасини ошириш мақсадида, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта компанияси тўлаб берадиган сумма 40 миллион сўм миқдорида белгиланди (амалда 12 миллион сўм эди).
Мисол тариқасида Тошкент шахридаги суғурта полисини биринчи марта олаётган 22 ёшли ҳайдовчи жисмоний шахс мажбурий суғурта полисини неча пулга сотиб олишини ҳозирги ва янги ҳолатда кўриб чиқамиз:
Ушбу ўринда мисолни тушунарли бўлиши учун содда кўринишда келтирилди, қарор билан «полис нархини» хисоблаш учун ишлатиладиган суғурта коэффициентлари сезиларли даражада камайтирилди, бирлаштирилди ҳамда юридик ва жисмоний шахслар учун ягона ҳолда тасдиқланди.
Қарор билан суғурта полиси бланскаси ҳар-хил рангли бўлган икки ҳил тури 1-ҳайдовчилар сони чекланган ва 2-ҳайдовчилар сони чекланмаган (кенг омма VIP полис сифатида билувчи) бланкалари тасдиқланди.
Шунингдек, 2018 йилнинг 15 март куни Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта назорати давлат инспекцияси ва Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси ҳамда жамғарма аъзолари — суғурта компаниялари иштирокида «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасининг долзарб муаммолари: тажриба, ечим ва истиқболлари тўғрисида кенг жамоатчиликни хабардор этиш» мақсадида матбуот анжумани ўтказилган ва унинг натижалари оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан интернет тармоғида кенг ёритилган.