Қонунчилик палатасида Коррупцияга қарши курашиш бўйича қўмита тузилмоқда
Давлат ва жамият ривожига, халқнинг адолатга, эртанги истиқболга бўлган ишончига жиддий путур етказадиган хавфлардан бири коррупциядир. Мамлакатимизда кейинги пайтларда коррупцияга қарши кескин курашиш ҳамда унинг олдини олиш борасида аниқ чоралар кўрилаётганига қарамай, ушбу иллатни таг-томири билан қўпориб ташлашга, бундай салбий ҳолатларга тўлиқ барҳам беришга эришилганича йўқ.