Вазирлар Маҳкамасининг 22.03.2019 йилдаги 240-сон қарори билан «Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси» кўкрак нишони тўғрисида низом тасдиқланди, дея хабар беради Адлия вазирлиги ўзининг Telegram-каналида.
Кўкрак нишони билан давлат органлари ходимлари аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишдаги хизматлари учун тақдирланади.
Ўз ходимларини кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни ҳар йили 1 октябрга кадар адлия органларига тақдим этиш лозим. Адлия вазирлигида номзодлар бўйича ҳужжатлар ўрганилиб, 20 ноябрга қадар энг муносиб номзодлар бўйича якуний хулоса чиқарилади.
Кўкрак нишони Конституция куни арафасида адлия вазири томонидан тантанали равишда топширилади. Тақдирланган шахслар ЭКИҲнинг 4 баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти олади.