Президент имзолаган қарор билан Конституцияга бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

06.03.20192 562

Ҳукуматни шакллантириш тартиби демократлаштирилиши ва унинг масъулияти кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун 2019 йилнинг 5 март санасида президент томонидан имзоланди.

Ўзбекистон Халқаро меҳнат ташкилотининг 144-Конвенциясини ратификация қилди

05.03.20192 217

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 4 март куни Халқаро меҳнат ташкилотининг халқаро меҳнат нормалари қўлланилишига кўмаклашиш учун уч томонлама маслаҳатлашувлар тўғрисидаги 144-сонли Конвенциясини (Женева, 1976 йил 21 июнь) ратификация қилиш ҳақидаги қонунни имзолади. Қонун 5 февраль куни Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, 28 февралда Сенат томонидан маъқулланган эди.

Ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилади

05.03.20192 386

Ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун 2019 йил 4 март куни президент томонидан имзоланди.

Ким турар жойни имтиёзли ижарага олиши мумкин?

01.03.20192 368

Вазирлар Маҳкамасининг 26.02.2019 йилдаги 170-сон қарори билан уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларга Давлат уй-жой фондидаги турар жойларни ижарага бериш тартиби тасдиқланди.

Адлия вазирлиги ва USAID суд-ҳуқуқ ислоҳоти бўйича қўшма дастурни амалга оширмоқда

28.02.20192 283

Дастурнинг асосий мақсади – қонун устуворлигини таъминлашни қўллаб-қувватлаш, юристлар ва суд-ҳуқуқи тизими ходимларининг малакасини ошириш, фуқаролик жамияти ва ННТ учун қулай ҳуқуқий муҳитни шакллантиришдир.

Электр энергияси тўловини кечиктирганлик учун пеня ҳисоблаш бошланди

26.02.20192 206

11 февралдан электр энергияси истеъмоли учун тўлов бўйича қарздорлиги бўлган маиший истеъмолчилар муддати ўтган ҳар бир кун учун 0,1 фоиз миқдорида, бироқ муддати ўтган тўловнинг 50 фоизидан ошмаган ҳажмда пеня тўламоқда.

Армияга чақирув энди март-апрель ойларида бўлиб ўтади

25.02.20192 247

2019 йилдан бошлаб чақирилиш муддатини кечиктириш ҳуқуқига эга бўлмаган Ўзбекистон фуқаролари март-апрель ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилади. Бу президент Шавкат Мирзиёевнинг 22 февралдаги қарорида кўзда тутилган.

1 ойда зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш Марказларига 1712 нафар аёл мурожаат қилган

22.02.20192 273

Январь ойи давомида Республика бўйлаб зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш Марказларига (шелтерлар) 1712 нафар аёл мурожаат қилган.

Автомобилларни техник кўрикдан ўтказиш ҳуқуқини тадбиркорларга бериш 2021 йилга қолдирилди

21.02.20192 222

Жисмоний шахсларга тегишли енгил автомобилларни техник кўрикдан ўтказиш ҳуқуқини тўлиқ тадбиркорлик субъектларига ўтказиш 2021 йилнинг 1 январига кечиктирилди. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси 15 февраль куни ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қарорни қабул қилди.

Давлат солиқ хизмати органлари томонидан ялпи паспортлаштириш жараёни бошланди

20.02.20192 345

Солиқ ислоҳотларини амалга ошириш жараёнида тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ қонунчилигига риоя этилишини профилактика қилиш мақсадида, ялпи паспортлаштириш тадбирлари бошланган.

Адлия вазирлиги соғлиқни сақлаш тизимида қонунчиликка риоя этилиши юзасидан аҳоли ўртасида сўров ўтказмоқда

15.02.20192 198

Тиббий хизматлар яхшиланишидан манфаатдор бўлган барча шахслар 20 февралгача қуйидаги масалалар юзасидан фикр-мулоҳаза ва таклифларини @qonunchilikbot орқали вазирликка юборишлари мумкин.

Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳимоя қилишни кучайтириш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланди

13.02.20192 250

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 февралдаги «Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори билан етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳимоя қилишни кучайтириш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланди.

«ЎЗБЕКТЕЛЕКОМ» АК телефон алоқаси учун абонент тўлови миқдорини оширади

13.02.20192 096

«Ўзбектелеком» АК 2019 йил 1 мартдан «Телекоммуникация универсал хизматлари тарифларининг чегара даражалари» прейскурантига мувофиқ белгиланадиган телекоммуникация универсал хизматлари тарифлари ўзгариши ҳақида маълум қилди.

ОАВ ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун Медиа-омбудсман институти таъсис этилади

11.02.20192 222

Ўзбекистонда ОАВ ҳуқуқларини кафолатлаш ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни кучайтириш учун Медиа-омбудсман институти таъсис этилади. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги матбуот хизмати хабар қилди.

1 41 42 43 44 45 52