Иқтисодий судлар тўққиз ой давомида 320 мингдан ортиқ ишни кўриб чиқди

30.10.20181 459

Тўққиз ой мобайнида иқтисодий судлар томонидан 323983 та иш кўриб чиқилиб, ҳал этилди. Шунда даъвогарлар фойдасига 8,8 трлн сўм ундириш ҳақида суд қарорлари қабул қилинган. Кўрилган ишлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 24,1 фоизга ошган.

Уй-жой кодексига киритилаётган ўзгартишлар баҳс-мунозараларга сабаб бўлди

29.10.20181 515

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Оила ва аёллар масалалари бўйича комиссияси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси билан ҳамкорликда “Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 32-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини муҳокама қилди.

Андижонда мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича 660 та ариза ижроси таъминланмаяпти

25.10.20182 064

Жорий йилнинг май ойидан октябрь ойига қадар Андижон вилояти давлат хизматлари бошқармасига ўзбошимчалик билан қурилган тураржойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш учун вилоят бўйича 830 та мурожаат келиб тушган.

Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар оширилди

24.10.20181 650

Ўзбекистонда Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун қатор жарималар оширилди. Мамлакат президенти 22 октябрь куни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонунни имзолади.

Тўққиз ой давомида фуқаролик судлари томонидан кўриб чиқилган ишлар сони 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 22 фоизга камайди

23.10.20181 660

Фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан тўққиз ой давомида 171899 та иш кўриб чиқилди. Бу 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 22 фоизга камроқ демакдир, дея хабар қилди Ўзбекистон Олий суди расмий вакили Азиз Обидов.

Электр энергияси ва газ учун ортиқча тўланган маблағни қайтариш қоидалари тасдиқланди

18.10.20181 422

Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланганлик учун ортиқча (хато) тўланган маблағларни истеъмолчига Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси орқали қайтариш таомили белгиланди.

Қутқарувчилар Қамчиқ довонида қолиб кетган ёш спортчиларга ёрдам берди

17.10.20182 339

16 октябрга ўтар кечаси Ўзбекистон ФВВ қутқарувчилари тунги соат 3:30 ларда Қамчиқ довонини кучли шамол ва қор вақтида айланиб чиқиш вақтида носозлик сабабли тўхтаб турган иккита Damas автомашинасини аниқлади.

Фуқаролар йиғини раисининг навбатдаги сайлови 2019 йил май ойида ўтказилади

17.10.20181 519

“Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди.

Президент тақиқига қарамай баъзи раҳбарлар ўқитувчиларни пахта теримига ва мажлисларга жалб қилмоқдалар

16.10.20182 225

Ўзбекистон Республикаси президенти ва ҳукумат томонидан тақиқланганига қарамай, Ўзбекистоннинг айрим вилоятларида ўқитувчилар ва халқ таълими ходимларини пахта йиғим-терими ҳамда турли мажлисларга жалб қилиш ҳолатлари қайд этилган, деб хабар бермоқда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати.

Ўзбекистон Олий суди жиноят ишлари бўйича судлар фаолияти бўйича маълумотни эълон қилди

16.10.20181 729

2018 йилнинг тўққиз ойида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 36 889 нафар шахсга нисбатан 28 730 та иш кўриб чиқилди. Мазкур кўрсаткичлар 2017 йилнинг шу даврига нисбатан шахслар бўйича 37,9 фоизга, ишлар бўйича эса 36,5 фоизга камайган.

Ўзбекистонда 78 фоиз ўлим ноинфекцион касалликлар сабабли рўй бермоқда

12.10.20181 669

Ноинфекцион касалликлар, жумладан юрак-қон томир хасталиклари, қандли диабет, саратон ва сурункали респиратор касалликлар ҳар йили Ўзбекистон иқтисодиётига 9,3 трлн сўмга тушмоқда. Бу 2016 йилги мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 4,7 фоизига тенг демакдир.

Транспорт воситаларидан ахлат ташлаб юбориш учун жарима миқдори икки баробарга оширилмоқда

11.10.20181 503

Ўзбекистонда транспорт воситаларидан чиқиндиларни ташлаб юборганлик учун жарималар миқдори оширилмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев 10 октябрь куни айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунни имзолади.

Тадбиркорлик: муаммо, сармоя ва маҳсулот

11.10.20181 546

Фарғона вилоятида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш ҳудудий гуруҳи томонидан барча шаҳар ва туманларда тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар ўтказилиб, тадбиркорлик лойиҳаларини амалга ошириш, бўш турган ер ва биноларни аниқлаш, инвестиция жалб этиш бўйича аниқланган муаммолар жойида ҳал этилаётир.

Аҳоли президент топшириқлари ижросини назорат қилиши мумкин

09.10.20181 455

2019 йил 1 январдан Ўзбекистонда давлат органлари ва ташкилотлар томонидан президент топшириқларининг бажарилиши устидан жамоатчилик назоратини ўрнатишга қаратилган Jamoatfikri.uz порталини ишга тушириш режалаштирилмоқда.

1 40 41 42 43 44 46