Ака-ука ва опа-сингилларнинг фарзандлари ўртасида никоҳ тақиқланиши мумкин
Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 16-моддасига қўшимча киритиш тўғрисида» қонун лойиҳасини тайёрлади ва жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 16-моддасига қўшимча киритиш тўғрисида» қонун лойиҳасини тайёрлади ва жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
2019 йилдан бошлаб чақирилиш муддатини кечиктириш ҳуқуқига эга бўлмаган Ўзбекистон фуқаролари март-апрель ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилади. Бу президент Шавкат Мирзиёевнинг 22 февралдаги қарорида кўзда тутилган.
Тадбиркор бой бўлса, давлат ҳам, халқ ҳам бой бўлади. Боиси, тадбиркор тўплаган пули, мол-мулкини янги иш очишга сарфлайди, аҳолини иш билан таъминлайди, ҳудудни обод қилади. Бор имкониятини ишга солиб, оиласи даромади, юрти ривожи учун кеча-ю кундуз меҳнат қилади.
2019 йилда «Обод қишлоқ» дастурини амалга оширишга 4,8 тлрн сўм ажратилади. Ўзбекистон президенти 20 февралдаги қарори билан дастур параметрларини тасдиқлади.
Солиқ ислоҳотларини амалга ошириш жараёнида тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ қонунчилигига риоя этилишини профилактика қилиш мақсадида, ялпи паспортлаштириш тадбирлари бошланган.
Фарғона вилоятида ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган турли тадбирлар, учрашув ва давра суҳбатлари ташкил этилмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг 11.02.2019 йилдаги 113-сон қарори билан 2019 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастури тасдиқланди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ходимларидан иборат ишчи гуруҳнинг аҳоли билан мулоқотлари давом этмоқда. Ана шундай учрашувларнинг навбатдагиси Наманган вилояти, Чуст тумани аҳолиси билан бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 февралдаги «Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори билан етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳимоя қилишни кучайтириш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланди.
Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризани Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали онлайн бериш мумкин.
Халқимиз соғлиғини сақлаш, соғлом турмуш кечиришига эришиш юртимизда тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг туб мазмун-моҳиятини ташкил этади. Мамлакатимизда ушбу соҳадаги ислоҳотлар самарадорлигини таъминлашдек муҳим вазифа учун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси масъул этиб белгилангани ҳам бежиз эмас.
Халқ депутатлари Андижон вилояти кенгашининг навбатдаги сессиясида оилани, унинг қонуний асосларини мустаҳкамлаш, ажримларнинг олдини олиш борасида давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида амалга оширилаётган ишлар атрофлича муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти фуқароларни Қозоғистонга сафар қилишда қўшни мамлакатнинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати кескин тушиб кетганини ҳисобга олишга чақирди.
Пойтахтимизда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ қабул қилинган қонун нормаларини ёритиш масалалари юзасидан оммавий ахборот воситалари ходимлари учун ўқув-семинар ташкил этилди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев анча вақтда бери муҳокама қилинаётган ҳайдовчиларнинг малака ошириши кўзда тутилаётган «Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги кодекснинг 135-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилиб, қабул қилинганини билдирди.
Президент Шавкат Мирзиёев 5 февралдаги фармони билан 2022 йилда Ўзбекистон аҳолисини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлади. Мустақиллик йилларида мамлакатда аҳолини рўйхатга олиш ишлари ўтказилмади.
Вазирлар Маҳкамасининг 30.01.2019 йилдаги «Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисида»ги 67-сон қарори қабул қилинди.
«Норма» нашри қишнинг сўнгги ойида Ўзбекистонда кучга кирадиган қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар тўғрисида маълумот берди.
Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича аукцион ўтказиш тартиби тасдиқланди.
2018 йил якунлари бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми 1 млрд сўмдан ошган якка тартибдаги тадбиркорлар 2019 йил 1 январдан умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтади.