Янги ўқув йилидан ягона мактаб формаси мажбурий бўлади
2019 – 2020 ўқув йилидан ягона мактаб формаси жорий этилади, дея эслатди Халқ таълими вазирлиги. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси 2018 йил 15 август куни бу ҳақдаги қарорни тасдиқлаган эди.
2019 – 2020 ўқув йилидан ягона мактаб формаси жорий этилади, дея эслатди Халқ таълими вазирлиги. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси 2018 йил 15 август куни бу ҳақдаги қарорни тасдиқлаган эди.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартишга кўра, эндиликда тўхташ чизиғини босиб кирганлик учун «қизил»да ўтганликдаги каби жаримага тортилмайди. Ўзбекистон президенти 23 май куни ушбу ўзгартишни кўзда тутган қонунни имзолади. Мазкур қонун 24 майдан кучга кирди.
Адлия вазирлиги томонидан жорий йилнинг 1 июнидан нотариуслар фаолиятида «СМС хабар» электрон тизими жорий этилмоқда. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлигининг телеграмдаги канали орқали хабар берилди.
Давлат хавфсизлик хизмати Фарғона вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида “Тошкент – Андижон” автомагистралининг Ёзёвон туманидан ўтувчи қисмида иккита автомобиль тўхтатилиб, кўздан кечирилганида уларнинг салон қисмида ва юкхоналарида катта миқдордаги хорижий валюта топилган.
Ўзбекистонда ер участкаларини ажратиш жараёнида ҳокимиятларнинг ролини камайтариш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда 18 май куни бўлиб ўтган Халқаро пресс-клубда адлия вазири Русланбек Давлетов маълум қилди.
Темир йўл вокзалларида ва чипта кассаларида кўрсатилаётган пуллик ҳамда бепул хизматларни ажратиш мақсадида Монополияга қарши курашиш қўмитаси «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ билан биргаликда йўловчиларга темир йўл вокзалларида ҳамда йўналиш даврида кўрсатиладиган қўшимча хизматлар рўйхатини тасдиқлади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 9 ва 11 синф битирувчиларига бериладиган шаҳодатнома ва аттестатларнинг ҳамда имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари битирувчиларига бериладиган сертификатнинг янги намунаси тасдиқланди.
Ўзбекистонда диний ташкилотларни ташкил этиш учун ташаббускорлар сонининг 100 кишидан 50 кишигача қисқариши, шунингдек, диний таълим муассасаларини рўйхатдан ўтказиш тартиби соддалаштирилишини кўзда тутилмоқда.
Жамиятда тинчлик, осойишталик таъминланишида ички ишлар органлари ходимларининг алоҳида ўрни бор. Тунни тонгга улаш, ҳар қандай об-ҳавода хизматда туриш, турли жиноятчилар билан юзма-юз келишнинг ўзи бўлмайди.
Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш биринчи навбатда ушбу салбий ҳолатнинг сабабларини аниқлаш ва бартараф этишга қаратилган. Бу ҳақда бош прокурор Отабек Муродов шанба куни Олий Мажлис Сенатининг 19-ялпи мажлисида маълум қилди.
MIBInfoBot истеъмол қилинган табиий газ, сув, электр энергияси, чиқиндиларни олиб чиқиш ва ҳудудларни тозалаш хизматлари ҳақида ахборот олиш имконини беради.
Тараққиёт стратегияси” маркази ташаббуси билан “Халқаро арбитраж: Ўзбекистон тажрибаси ва хорижий амалиёт” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбир Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, “Минтақавий мулоқот” ХНТ ҳамкорлигида ташкил этилди.
Бугунги кунда республикамизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий, ҳуқуқий, тиббий муаммоларини ҳал этиш ва мустаҳкамлаш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, бу борада қўмита томонидан қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.
Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.
Жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб, «Шахснинг электрон меҳнат тарихи» тизими жорий этилиши билан меҳнат муносабатларини мажбурий равишда электрон расмийлаштира бошлаш режалаштирилмоқда.
Ўзбекистон Адлия вазирлиги ОМТларга кириш синовларини ўтказиш бўйича янги тартибларни жорий этишни кўзда тутган президент қарори лойиҳаси бўйича хулоса берди.
Ўзбекистонда биринчи чоракда 90 та қотиллик жиноятлари содир этилган бўлиб, ўтган йилга нисбатан (123) 33 тага ёки 26,9 фоизга камайган.
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг собиқ раҳбарларига нисбатан очиқ суд жараёни бошланди, дея хабар қилди Ўзбекистон Олий суди матбуот хизмати.
2019 йилнинг биринчи чорагида фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 44 180 та иш кўриб чиқилди. Мазкур кўрсаткич 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 22,2 фоизга камайган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати хабар берди.
Ёшлар, айниқса, ўсмирлар ўртасида турли жиноятларнинг учраб туриши ташвишли ҳолат. Чунки катта йўл бошида адашганларнинг кейинги ҳаёти яхши кечмаслиги сир эмас.