Ергеодезкадастр давлат қўмитаси янги онлайн-хизматни ишга туширди
Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризани Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали онлайн бериш мумкин.
Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризани Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали онлайн бериш мумкин.
Халқимиз соғлиғини сақлаш, соғлом турмуш кечиришига эришиш юртимизда тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг туб мазмун-моҳиятини ташкил этади. Мамлакатимизда ушбу соҳадаги ислоҳотлар самарадорлигини таъминлашдек муҳим вазифа учун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси масъул этиб белгилангани ҳам бежиз эмас.
Халқ депутатлари Андижон вилояти кенгашининг навбатдаги сессиясида оилани, унинг қонуний асосларини мустаҳкамлаш, ажримларнинг олдини олиш борасида давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида амалга оширилаётган ишлар атрофлича муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти фуқароларни Қозоғистонга сафар қилишда қўшни мамлакатнинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати кескин тушиб кетганини ҳисобга олишга чақирди.
Пойтахтимизда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ қабул қилинган қонун нормаларини ёритиш масалалари юзасидан оммавий ахборот воситалари ходимлари учун ўқув-семинар ташкил этилди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев анча вақтда бери муҳокама қилинаётган ҳайдовчиларнинг малака ошириши кўзда тутилаётган «Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги кодекснинг 135-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилиб, қабул қилинганини билдирди.
Президент Шавкат Мирзиёев 5 февралдаги фармони билан 2022 йилда Ўзбекистон аҳолисини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлади. Мустақиллик йилларида мамлакатда аҳолини рўйхатга олиш ишлари ўтказилмади.
Вазирлар Маҳкамасининг 30.01.2019 йилдаги «Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисида»ги 67-сон қарори қабул қилинди.
«Норма» нашри қишнинг сўнгги ойида Ўзбекистонда кучга кирадиган қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар тўғрисида маълумот берди.
Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича аукцион ўтказиш тартиби тасдиқланди.
2018 йил якунлари бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми 1 млрд сўмдан ошган якка тартибдаги тадбиркорлар 2019 йил 1 январдан умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтади.
Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар қилди. 2017 йил билан солиштирилганда, ҳалок бўлганлар сони 8,5 фоизга (2473 кишидан) камайган, бироқ мазкур рақамлар ҳамон юқорилигича қолмоқда — ҳар куни қарийб 6,2 киши вафот этмоқда.
Вилоят Тадбиркорлар марказида Стандартлаштириш ва метерология бошқармаси ва Фарғона синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонаси томонидан «GLOBAL G.A.P.» халқаро стандарти: асосий талаблари ва устуворликлари” мавзусида семинар ўтказилди.
Кузги-қишки иситиш мавсумида содир бўлаётган фавқулодда вазиятларнинг аксарияти ис газидан заҳарланиш ҳолатлари билан боғлиқ, дея маълум қилди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.
Ҳукумат қарори билан Давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш, кесиш ҳамда дарахтларни хатловдан ўтказиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
2019 йил 17 январда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
Иқтисодий жиноятларга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш механизмлари такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун президент томонидан имзоланди, дея хабар қилди Адлия вазирлигининг расмий Telegram-каналида.
Президент «Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунни имзолади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.
Урбанизация жараёнларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент фармонига мувофиқ, «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси ҳамда Ўзбекистон Республикасида 2030 йилгача урбанизацияни ривожлантириш Концепцияси ишлаб чиқилади.
Адлия вазири томонидан жорий йил 9 январь куни имзоланган буйруққа асосан 2019 йил 10 январдан бошлаб аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари ҳамда айрим ташкилотлар нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун давлат нотариал идораларига мурожаат қилганда ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ҳақ тўлашдан озод қилинди.