Ўзбекистон худудида Россия истилосидан аввалги тиббиётда ўзига яраша специфик томонлари бўлган. Булардан бири, асосан халқнинг тиббиёт ходимлари ва табибларидан фойдаланганлигидир. Халқ тиббиётнинг ва табибларнинг вакилари кўп касалларини тўғри топиб, натижалик даволаганлар. Улар асосан ўт ва бошқа ўсимликлардан килинган дорилардан фойдаланганлар.
Табиблар асосан ички касалликарни (ошқозон – ичак касалликлари, жигар касалликлари, ўпка хасталиклари) даволардилар. Жарроҳлик вазифасини кисман сарторошлар бажарардилар . Улар соч – соқол олишдан ташқари бемор кишидан қон олардилар, зулук солардилар, оғриқ тишларини суғурардилар. Чиққан – синганларни эса мухсус табиблар даволардир. Булардан ташқари махсус қон олувчилар, силоқчилар, доя хотинлар ва ришта чақирувчилар бўларди.
Ўрта Осиёда халқ тиббиётидан ташқари – табиблар яна кинначилилар ва фолбинлар воситасида даволаш усуллари ҳам кенг ёйилганди. Бу кишилар касалларни гап ва турли хил туморлар билан даволай эдилар. Эски вақтдан қолган усуллар билан доирада чалиш, ўқитиш, туморлар осиш ва бошқа алдамчи йўллар билан пул олар эдилар. «Касалнинг асосий сабаби одамнинг ичига заҳар, жоҳиллик, руҳининг кириши» деб ҳисоблаб, шу руҳни одам аъзосидан чиқарилса, касал тузалади, деб ҳисоблаганлар.
Шу аҳвол XIX асрнинг охирида ва XX асрнинг бошигача давом этган эди. Чунки бу даврда соғлиқни сақлаш соҳасида ишловчилар сони кам ва аҳоли соғлиғининг даражаси жуда паст эди.
XIX асрнинг 60 йилларида чор хукумати Ўрта Осиёни, шу жумладан ҳозирги Ўзбекистон худудини босиб олди. Бунинг натижасида бу ерда сиёсий ва иқтисодий ўзгаришлар юз берди. Сиёсий жиҳатдан Туркистон хонликлари ўз мустақилликларини йўқотдилар. Қўқон хонлиги бутунлай тугатилди. Хива хони билан Бухоро амири вассал «хокимлар» га айлантирилди. Туркистон мустамлака мамлакат бўлиб қолди. Иқтисодий жиҳатдан Туркистон экономикасига катта зарар етказилди. Масалан, мамлакатдаги бойликларга рус капиталистик хўжайин бўлиб олдилар.
Пахта, ипак қора кўл тери ва ер ости бойликлари. Россиядаги саноат корхоналарига олиб кетила бошлади. Аҳоли икки томонлама (маҳалий бойлар ва рус капиталистлари) эксплуатацияга учраб қашшоқлана борди, унинг яшаш шароити оғирлашиб саломатлигига зарар етди.
Натижада халқ ўртасида турли касалликлар кенг тарқалиб кетди. Ҳар йили юқумли касалликлардан ўнг мингларда кишилар халок бўлиб кетадилар. Хонлик, амирлик ва сўнг эса чор хукумати хукумдорлигининг тиббий соҳасидаги салбий сиёсати оқибати шундай натижаларга олиб келди.
Бундан ташқари, Ўрта Осиёда колонизаторлари томонидан пахта майдонлари кенгайтира бошлади. Лекин ерга ишлов бериш техникаси қолоқ эди. Ўлкамизда пахта тозалаш, совун ишлаб чиқариш, тикиш фабрикалари ишга кира бошлашди. Ишчилар қоронғи, шаббодасиз, заҳ ва чангли цехларда 12 соатдан ортиқ ишлашашди. Бундай иш шароитлари туберкулез, бруцеллез, малярия, лейшманиоз, гельминтоз каби касалликларнинг тарқалишига сабаб бўлган. Мазкур турдаги касаллликларни даволаш мақсадида, 1868 йилнинг сентябрида Тошкентда 30 койкага харбий лазарет очилган. Унинг базасида 1870 йилда 450 койкага харбий госпитал асос топган. Шунга ўхшаш шифохонага Каттақўрғонда асос солинган.
Шунингдек, фуқаролар учун ҳам даволаш муассасалари эҳтиёж ошгани сари, 1890 йилда Тошкентда биринчи шахар шифохонаси асос топган. Туркистондаги гендер масалаларининг ўзига хослигидан келиб чиқиб, 1883 йилда Тошкентда аёллар учун биринчи амбулаторий, 1886 йилда эса эркаклар учун амбулаторий ташкил этилди. Кейинчалик бундай амбулаторийлар бошқа шаҳарларда ҳам ташкил топган: Самаркандда (1886 й.), Андижонда (1887 й.) ва Хожикентда (1889 й.). Лекин бу даволаш муассасалари харбийлар учун мўлжалланган бўлган – аскар ва офицерлар даволанганлар.
Замонавий шифохона қурилиши учун Тошкентлик бой Арифходжа бай Ходжинов Эски шаҳар худудидан ер майдонини хайрия сифатида ажратиб берган. Ушбу мақсадни амалга ошириш учун 38 минг рубл йиғилган. Афсуски бу йиғилган маблағлар шаҳар хокими ва губернатор тарафидан қимматбахо мебел жихозлари, гиламлар сотиб олинган, ер майдонида полиция бошқармаси қурилган. Тошкентнинг Тойтуба қишлоғида 1870 йил қишлоқ шифохонаси ташкил топган, Петербургдан жихозлар келтирилган. Лекин маъмурият тарафидан шифохона тиббий ходимлар билан таъминламаган. Врач Колосов эслайди: «Бино 5 йилдан бери бўш бўлиб турибди, биттаям шифокор еки доя йўқ, касалларни фельдшер қарайди; битта палатани ўрнига дорихона турибди, бошқа хонада амалдорлар ўтиришибди».
1908 йили Предчетинская томонидан биринчи аёллар хусусий шифохонаси очилган. 1909 й. ака-ука Моисей и Соломон Слонимлар биринчи физитерапевтик шифохонани ташкиллаган. 1912 й. доя Доминик-Егорова боллалар уйини ташкиллаган. Бундай муассаса Ковалева томонидан 1913й қурилган. Врач М.И. Горенштейн аёллар учун яна бир шифохона ташкиллаган. Кейинчалик Туркистонда кичкина амбулаторя ва стационарлар очила бошлаган.
Шу билан биргаликда, Ўрта Осиёнинг Россияга қўшилиши маълум даражада ижобий аҳамиятга ҳам эга бўлади. Масалан, Россия орқали Ўрта Осиёга ҳозирги замон фан ва техникаси кириб келди. Мамлакатлар унчалик катта бўлмаса ҳам, кичикроқ завод ва фабрикалар кўрила бошлади, темир йўл ўтказилди.
Тиббиёт соҳасида ҳам бирмунча ижобий ўзгариш юз берди. Туркистон Россияга қўшиб олинганидан кейин шаҳар ва қишлоқларга рус ҳарбий гарнизонлари жойлаштирилди. Чор хукуматининг Туркистондаги ҳарбий маъмурияти маҳалий аҳолига замонавий ёрдам ташкил қилишни ўйлаб ҳам кўрди. Лекин шундай бўлса ҳам Туркистонда замонавий тиббий муассасаларнинг пайдо бўлиши ижобий ходиса эди. 1870-1880 йилларда рус врачларнинг ташаббуси билан Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Душанбе шаҳарларида маҳалий аҳоли учун бир неча амбулотория очилди.
Бундан ташқари, 1874 йилда Тошкентда биринчи замонавий дорихона очилди. Шуниси қизиқки, Туркистонда замонавий дорихона пайдо бўлиши билан маҳаллий табиблар касалларга шу дорилардан ишлата бошладилар. Хусусий дорихоналар 1893 йили 33 та бўлган, ундан 13таси қишлоқларда жойлашган эди.
Шунингдек, 1868-1870 йиллардан бошлаб касалхоналар барпо этила бошлади. Ўша вақтда Ўзбекистоннинг ҳудудида 976 ўринли касалхоналар, 8 дорихона, 10 фельдшер ва акушерлик бўлимлари бўлган. 141 врачдан 102 таси соғлиқни сақлаш соҳасида иш олиб борар эди. Ўрта маълумотли тиббиёт ходимларидан 234 киши ишлаган. Ўша даврда ҳар бир одамнинг соғлиғини сақлаш учун харажат миқдори 13 тийинни ташкил этарди.
Алоҳида таъкидлаш жоизки, XIX аср охири, ХХ аср бошларида Туркистон ҳудудида инсонлар муҳтожлигини қондира оладиган ва даволаш-профилактик ва эпидемияга қарши ёрдам кўрсата оладиган врачлар ва тиббий таълим тизими умуман бўлмаган. Туркистон Автоном Республикаси, кейинчалик Ўзбекистон Республикасига европа илмий тиббиёти асосларини биладиган махаллий аҳолидан врачлар тайёрлаш ва ўқитиш тизимини яратиш ҳаётдек зарур эди.
1919 йилнинг бошида Тошкентда Туркистон Давлат университети ташкил этилди ва ушбу йилнинг 2 июлида унинг қошида тиббиёт факультетини тузиш қарор қилинди. Тиббиёт факультети декани қилиб профессор П.П.Ситковский, декан муовини қилиб – проф. К.Г.Хрущев тайинланди. Улар ишни Москва ва Петербургдан ўқитувчи кадрлар, жихозлар, ўқув қўлланмалар ва адабиётлар йиғишдан бошлашди. Булардан ташқари ушбу жараёнда фаол иштирок этишди профессорлар А.Н Крюков, И.В.Давыдовский ва бошқалар.
Бир вақтда Тошкент шаҳрида энтузиаст врачлар П.Ф. Боровский, Г.Н.Броверман, Л.В.Ошанин, В.Ф.Войно – Ясенецкий, А.Д.Греков, В.П.Добров, М.И.Слоним ва бошқалар биргаликда собиқ «Буфф» ресторани биносида оғир шароит гражданлар уруши ва камбағалликка қарамасдан дастлабки тиббий мактаб очилди.
1919 йилнинг августидан бошлаб 150 ўқувчидан иборат 1 – курс асосий гуруҳ университет дастури бўйича муваффақиятли шуғуллана бошлади. 1920 йилнинг февралида Москвадан профессор П.П.Ситковский бошчилигида жихозлар ва ўқитувчилар билан биринчи эшелон йўлга чиқди ва шу йилнинг апрелида Тошкентга келди.
Туркистон давлат университети тўғрисидаги декрет 1920 йил 7 сентябрда Тошкентда қабул қилинди. Бу ўзига хос турли хил ўқув муассасаларини бирлаштирувчи ўқув-илмий комплекс эди. Университет таркибида биринчи бўлиб математика, табиий-агрономия, инженер-техник, тарих-филология ва тиббий факултетлар очилди.
Шу билан биргаликда, 1920 йилда Тошкентда силга қарши дастлабки диспансер иш бошлади. 1920 йилнинг 5 майида №837 ҳукумат буйруғига мувофиқ собиқ кадет корпусида “Полторацкий” номидаги 500 ўринли катта касалхона барча жихозлари билан ТДУ тиббий факултетига берилган. Клиникалар 1921 йилдан 1926 йилгача бўлган даврда қайта қурилди ва ўқув базасига мослаштирилди, 1922 йилгача факултетнинг хомашё техник базаси бир мунча мустаҳкамланди, бунинг учун Туркистон Республикаси ҳукумати томонидан 65.000 сўм олтин тиббиёт жихозлари ва адабиётлар сотиб олиш учун ажратилди.
Москвадан медфакдан келган профессор-ўқитувчилар таркибида таниқли олимлар: П.Ситковский (1222-1322) факултатив жаррохлик клиникасини ва кафедрасини; Г.К.Хрущев – биринчи акушерлик ва гинекология кафедрасини; А.Н.Крюков (1878-1952) факултатив терапия кафедрасини ташкил қилган; Н.С.Перешивкин (1873-1932) умумий жарроҳлик ва урология кафедрасини; П.Ф.Боровский (1862-1932) госпитал жарроҳлик клиникасини ва кафедрасини; М.И.Слоним (1875-1945) госпитал терапия кафедраси мудири қилиб тайинланган.
Шунингдек, нормал анатомия кафедрасини ташкиллаштирган ва биринчи вақтда бошқарган П.П.Рождественский (1878-1922); М.А.Захарченко (1879-1953) – асаб касалликлари кафедрасини; Ю.В.Каннабих (1872-1921) психиатрия кафедрасини мудири; В.Ф.Войно-Ясенецкий (1877-1961) топографик анатомия ва оператив жарроҳлик кақедраси мудири қилиб тайинланган; Н.Н.Клодницкий (1865-1929) юқумли касалликлар клиникаси ва кафедрасини; В.Б.Васильевский – умумий патология кафедрасини; А.А.Юдин – физиология кафедрасини, И.И.Маркелов – фармакология кафедрасини, А.Н.Устинов – болалар касалликлари кафедрасини бошқарганлар.
Тиббий факултетда ассистент ва ўқитувчи бўлиб ишлаганлар М.С.Астров (факультатив жаррохлик), М.М.Невядомский (факультатив терапия), Г.С.Бом (акушерлик ва гинекология), С.Э.Циммерман и И.П.Рождественская (анатомия), О.Б.Лепешинская (гистология), С.А.Молчанов (рентгенология). Г.И.Ильин (оператив жарроҳлик), Д.А.Введенский (патологик анатомия) С.Н.Наумов (органик кимё), М.И.Прозин (неорганик кимё), ва бошқалар. Кўпчилиги кейинчалик профессор ва кафедра мудири бўлганлар. Бундан ташқари, тиббий факултетда дарс бериш учун Туркистоннинг турли хил даволаш муасасаларида ишловчи врачлар ҳам жалб қилинган.
Туркистон университетининг тиббий факултети Ўрта Осиёнинг барча республикаларига врачлар тайёрлаган. Бир неча талабалар Тошкентга бошқа Россия шаҳарлардан ўқишларини ўтказиб келганлар. Астрахан, Самара ва Томск университетларидан куплаб талабалар Тошкентга келган ва Туркистон университетига ўқишга қабул қилинган.
Қайд этиш лозимки, махаллий аҳолидан врачлар тайёрлаш катта қийинчилик туғдирган, чунки машғулотлар рус тилида олиб борилган. Бундан ташқари ўрта маълумот йўқлиги сабабли кўпчилик талабалар олий ўқув муассасасида ўқий олмасди. Шунинг учун махаллий ёшлар учун ўрта ўқув муассасаси типидаги махсус ишчи факултет (рабфак), билим юрти ташкиллаштирилди.
Шу ўринда қайд этиш лозимки, 1920 йилда Туркистон университетда тиббиёт факультетга ўқишга тайёрлов курси очилди ва 50 нафар талабгор қабул қилинди. 1921 йилда курсни тугатгандан кейин университетга 12 талабгор ўқишга қабул қилинди.
Шундай қилиб, 1921 йили Туркистон университети тиббий факултетини биринчи 20 та врач битирди. 1922 йилда уларнинг сони 27 кишини, 1923 йилда – 27 кишини, 1924 йилда – 41 кишини ташкил қилди. Жами 1924 йилгача 131 нафар врач тайёрланган.
1923-1924 ўқув йилларида тиббий факултетнинг биринчи ўзбек талабалари Акбар Асқаров, Юнусжон Ахмеджонов, Хабиб Иноятов, Миркомил Мирсагатов, Мирносир Исмаилов, Турсунходжа Наджимиддинов, Курбан Усманов, Шариф Рахимов, Зульфия Умидова ва Аккогаз Душановалар эди. Ўқишни тугатгандан кейин кўпчилиги факултетда ишладилар ва биринчи ўзбек тиббий-олимлари бўлдилар.
Жумладан, А.Аскаров, Н.И.Исмаилов ва Т.Наджимиддиновлар амалиётчи-олим сифатида фаолият юритган бўлсалар, К.Усманов кафедра мудири бўлди. Ю.Ахмеджонов микробиолог мутахасислигини танлади. М.Мирсагатов венерология билан шуғулланди ва соғлиқни сақлаш ташкилотчиси бўлди. Хабиб Иноятов ва Шариф Рахимов амалий тиббиёт билан шуғулландилар.
Туркистонда тиббий факултетнинг ташкил этилиши малакали врач кадрларни тайёрлашда катта аҳамият касб этди ва ўлкада тиббий ёрдамни ташкиллаштиришда мухим рол ўйнади. Ўзбекистонда тиббий факултетнинг клиник базасида ўринлар сони жуда кўп эди. Бу ерда ихтисослаштирилган ёрдамнинг барча тури кўрсатилар эди. Бу ўша вақтда юқори малакали мутахасислар ишлайдиган Ўрта Осиёда ягона тиббий муассаса бўлиб ҳисобланарди.
Хулоса сифатида кўрсатиш мумкинки, тиббий факултет мутахасислари, нафақат республика аҳолисига тиббий ёрдам кўрсатишган балки, қўшни Эрон, Афғонистон ва Хитойга хам тиббий ёрдам кўрсатган. Улар кўпинча маслахат ва даволаш ёрдами кўрсатиш учун чекка вилоят ва туманларга чиқишган. Бундан ташқари, тиббий факултет профессор ва ўқитувчилари, кафедра ва клиникада педагогик ва даволаш ишларидан ташқари илмий фаолият билан хам шуғулланишган ва айнан улар томонидан биринчи марта Туркистонга характерли касалликлар баён қилинган.
Раджабова Муниса Бахтиёр қизи, Фарғона давлат университети 2-босқич магистранти.