Тошкент давлат юридик университетига киритиб қўяман деб 30 минг доллар олаётган аёл ушланди
25 июнь куни муқаддам судланган 54 ёшли Х.А. исмли аёл, 44 ёшли М.Г. исмли аёлнинг ўғлини Тошкент давлат юридик университетига киритиб қўйиш мақсадида 30 минг доллар олаётганда ушланди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар қилди.
