Хоразм вилояти Гурлан туман ҳокимининг ёрдамчиси У.К. фуқаро У.дан уни туман мактабгача таълим бўлими тизимидаги муассасаларнинг бирига ишга киритиб қўйиш эвазига 600 АҚШ доллари олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган, дея хабар қилди Ўзбекистон Бош прокуратураси расмий Telegram-каналида хабар қилинди.
Тезкор тадбир Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси ҳамда Гурлан туман прокуратураси ходимлари томонидан ўтказилган.
Департамент ходимлари томонидан У.К.нинг кўрсатмасига асосан тезкор тадбир давом эттирилиб, туман МТМ бўлимининг кадрлар бўйича мутахассиси М.М. туман ҳокими ёрдамчиси У.К. билан учрашиб олдиндан келишилган 600 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар У.К. ва М.М.га нисбатан Ўзбекистон ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.