Ўзбекистон Республикасида 2018 йилда 1561 нафар турли тоифадаги мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Буларнинг аксариятини — 580 нафар хўжалик юритувчи субъект раҳбарлари, 257 нафари — таълим соҳаси, 83 нафари — соғлиқни сақлаш тизими, қолган қисмини бошқа соҳа вакиллари ташкил қилади.
Жинояти фош қилинган мансабдор шахсларнинг 39 нафари республика, қолганлари вилоят туман-шаҳар миқёсидаги вазирликлар, идоралар ҳамда корхона ва ташкилотларда ишлаб келган.
Жиноий жавобгарликка тортилган бу ходимларнинг 821 нафари ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, 138 нафари пора олиш ва бериш, қолганлари эса бошқа мансабдорлик жиноятлари учун жавобгар бўлган.