Мобил қурилмалар IMEI бўйича бепул рўйхатдан ўтказилади

01.04.20192 653

1 апрелдан Ўзбекистонда маҳаллий GSM-операторлар тармоқларида фойдаланиладиган мобил қурилмаларниавтоматик ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш тизими жорий этилади, дея хабар қилди Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.

Ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларини узлуксиз таълим олиши таъминланади

01.04.20192 370

Ҳукумат қарорининг 2019 йил 28 март куни билан Ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларини узлуксиз таълим олишини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Қонун ижроси юзасидан камчиликлар мавжуд

29.03.20192 536

Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан “Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг Халқ таълими вазирлиги тизимида ижро этилиши юзасидан ўтказилган ўрганишлар натижаларига бағишланган мажлис ўтказилди.

Вояга етмаган фарзандлари бўлган ота-оналарни хорижга ишлашга чиқишини чеклаш бўйича мурожаат йўлланди

28.03.20192 601

23−26 март кунлари умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида «Илм-фан келажак пойдевори» шиори остида «Қизларжон» ўқувчи-қизлар саммити ўтказилди. Бу ҳақда Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Суғурта полиси арзонлашди, ЙТҲ натижасида етказилган зарар учун тўланадиган сумма оширилди

26.03.20192 606

Жорий йилнинг 16 март куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 222-сонли «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарори қабул қилинди. Бу ҳолат интернет сайтларида кенг муҳокама қилинмоқда. Шу муносабат билан Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси жорий ҳолат юзасидан баёнот берди.

Сел келиш хавфи юқори бўлган туманлар аниқланди

26.03.20192 665

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази хавфли гидрометеорологик ва геологик вазиятлар юз бериши мумкин бўлган ҳудудлар бўйича тадқиқот ўтказди. Олинган маълумотлар сел хавфи нисбатан юқори бўлган ҳудудларни аниқлаш имконини берди.

Қува туманидаги 50-мактаб ер майдони ва қўшимча бино ўқув муассасасига қайтарилди

22.03.20192 763

Фарғона вилояти Қува туманидаги 50-умумий ўрта таълим мактабининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер майдони ва қўшимча бино ўқув муассасасига қайтарилди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Даромадлар тўғрисидаги декларацияларни тақдим этиш давом этмоқда

22.03.20192 316

Мамлакатимиз фуқаролари Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига асосан 2018 йил якунлари бўйича асосий иш жойи бўлмаган бошқа манбалардан олган даромадлари тўғрисида жорий йил 1 апрелга қадар декларация топширишлари белгиланган. 

«Очиқ адлия» дастури доирасида адлия органларида овоз ёзиш ва тасвирга олишга рухсат берилди

22.03.20192 500

Ўзбекистон Адлия вазирлиги «Очиқ адлия» махсус дастури ишга туширилганини эълон қилди. Дастур вазирлик фаолияти ҳақида кенг жамоатчиликка муҳим ахборотлар бериш, уларнинг ҳуқуқий маълумотларга бўлган эҳтиёжини таъминлашга қаратилган, дея хабар қилди Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Коррупцияни йўқотиш йўлида бирлашиш керак

19.03.20192 817

Зеро, коррупция ривожланишга тўсиқ бўлаётган, ҳуқуқий тенгсизликни келтириб чиқараётган энг катта ғовдир. Уни йўлимиздан олиб ташлаш мумкинми? Давлатимиз раҳбари қайд этганидек, қачон бу касалликдан халос бўламиз? Қачон бутун мамлакат бўлиб унга қарши курашамиз?

«Миллий тикланиш» партияси раҳбари Сарвар Отамуродов икки вазирлик фаолиятини танқид қилди

18.03.20192 466

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси марказий кенгаши раиси Сарвар Отамуродов шанба куни «Ҳаракатлар стратегияси» марказида бўлиб ўтган очиқ мулоқот вақтида Халқ таълими, Маданият вазирликлари ва Ёшлар иттифоқи фаолиятини танқид қилди.

Федерация ҳар битта ҳудудда «Истеъмолчи кутубхонаси»ни ташкил этади

15.03.20192 367

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги ПҚ-3271-сонли “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарори асосида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан ҳудудларда «Истеъмолчи кутубхонаси» ташкил этилади.

ХVIII-ХIХ АСРЛАРДА ТУРКИСТОНДА ТИББИЁТ МУАССАСАЛАРИНИНГ ОЧИЛИШИ ВА УЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ

09.03.20193 209

Ўзбекистон худудида Россия истилосидан аввалги тиббиётда ўзига яраша специфик томонлари бўлган. Булардан бири, асосан халқнинг тиббиёт ходимлари ва табибларидан фойдаланганлигидир. Халқ тиббиётнинг ва табибларнинг вакилари Подробнее

Депутатлар суюлтирилган газ таъминотидаги муаммоларни кўтарди​

07.03.20192 328

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ўтказилган навбатдаги “Ҳукумат соати”га қуйи палатадаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг ташаббуси билан “Аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисида”ги масала киритилди.

Ҳибсхоналарда бўлган ҳамда маъмурий қамоққа олинган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом давлат рўйхатидан ўтказилди

06.03.20192 608

Ички ишлар органларининг вақтинча сақлаш ҳибсхоналари ҳамда маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналарда сақланаётган шахсларга давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

XVIII-XIX АСРЛАРДА ТУРКИСТОН ЎЛКАСИДА АНАЪНАВИЙ ТИББИЁТ ХИЗМАТЛАРИНИНГ КЎРСАТИЛИШИ

02.03.20193 270

Мамлакатимизда босқичма-босқич амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ижтимоий ҳаётимизнинг барча соҳаларини қамраб олган бўлиб, улар фaол дeмокрaтик янгилaнишлaр ҳамда мaмлaкaтни модeрнизaция қилиш дaври билан бевосита Подробнее

Ким турар жойни имтиёзли ижарага олиши мумкин?

01.03.20192 482

Вазирлар Маҳкамасининг 26.02.2019 йилдаги 170-сон қарори билан уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларга Давлат уй-жой фондидаги турар жойларни ижарага бериш тартиби тасдиқланди.

Давлат тест маркази раҳбарияти ОТМларга талабаларни қабул қилиш жараёнидаги ўзгаришлар юзасидан изоҳ берди

27.02.20192 353

Ўзбекистон ОТМларига ҳужжат топшириш муддатлари узайтирилиши мумкин, дея хабар қилди Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази вакиллари бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

1 … 10 11 12 13 14 15