“Қишлоқ ҳудудларида намунавий лойиҳалар асосида уй-жойлар қурилиши дастурларида банк иштироки” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди

18.12.20182 153

2017-2018 йилларда дастур доирасида арзон уй-жойлар қурилишини молиялаштириш мақсадида жами 4 триллион 085,2 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфланди. Шундан 2 триллион сўмга яқин маблағ “Қишлоқ қурилиш банк” акциядорлик тижорат банки ҳиссасига тўғри келади.

Муаллифлик ва турдош ҳуқуқларнинг ҳуқуқий ҳимояси йўлида

07.12.20181 925

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси билан Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги ҳамкорлигида “Ўзбекистон Республикасида муаллифлик ва турдош ҳуқуқларнинг ҳуқуқий ҳимояси халқаро стандартларини жорий қилиш” мавзуида семинар ташкил этилди. 

Опа-ука низосига барҳам берилди

05.12.20182 000

O‘zLiDeP Балиқчи туман Кенгаши раисининг Аёллар билан ишлаш бўйича ўринбосарига тумандаги “Алчазор” маҳалласида яшовчи М.Қодировадан мурожаат келиб тушди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг мажлиси бўлиб ўтди

03.12.20182 433

Видеоконференц-алоқа тарзида ўтказилган мажлисда Олий суд судьялари, жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича ҳамда маъмурий ва иқтисодий судлар, ҳарбий судлар раислари ва судьялари, Олий суд ҳузуридаги Илмий-маслаҳат кенгаши аъзолари, Олий Мажлис Сенати аъзолари, Конституциявий суд, Судьялар олий кенгаши, тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар масъул ходимлари, ҳуқуқшунос олимлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. 

Замонавий ёшлар нимага қизиқади?

30.11.20182 887

«Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан «Ўсмирлар ўзи ва кун тартиби тўғрисида» мавзуида ижтимоий сўров ўтказилди. Унга республикамизнинг барча ҳудудлари қамраб олинди. Мазкур саволга шаҳар ва қишлоқ жойларида истиқомат қилувчи 12 ёшдан 16 ёшгача бўлган ўсмирлар жавоб берди. 

БМТ минтақавий маркази директори Наталья Герман: “Инсон ҳуқуқлари муҳофазасида аёлларнинг таълим олиши, зўравонликдан ҳимояланишига эътибор қаратиш зарур”

23.11.20182 069

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда кўпроқ аёлларнинг таълим олиши, сиёсий ҳаётдаги иштироки, зўравонликдан ҳимояланишига эътибор қаратиш зарур. Марказий Осиёда превентив дипломатия бўйича БМТ минтақавий маркази директори Наталья Герман 22 ноябрь куни Самарқандда инсон ҳуқуқларига бағишланган Осиё форумида шундай баёнот берди.

Давлат хизматчиси қандай одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиши керак?

22.11.20182 359

Давлат хизматчилари ўз касбий фаолиятида қонунийлик, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги, ватанпарварлик ва хизмат бурчига фидойилик, давлат ва жамият манфаатларига содиқлик, адолатлилик, ҳалоллик ва холислик принципларига амал қилиши шарт. Манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслиги керак.

Ўзбекистонда никоҳ ёши ўзгарадими?

19.11.20182 206

Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги анжумани “Болалар ва ёшларнинг маьнавий-ахлоқий тарбиясида оиланинг роли“ мавзусига бағишланди. Анжуманда “Оила “ илмий-амалий тадқиқот маркази, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси вакиллари ва халқаро экспертлар иштирок этдилар.

Андижонда мингдан ортиқ ҳайдовчи маъмурий жазога тортилди

16.11.20181 953

“Ўзавтотранс” агентлигининг Андижон минтақавий бошқармаси 2018 йилнинг ўтган даври мобайнида юк ва йўловчи ташиш билан ноқонуний шуғулланувчиларни фош этиш мақсадида 1161 та рейд ўтказган. Натижада 1235 нафар ҳайдовчига маъмурий жазо қўлланган.

Меҳнат вазирлиги Андижон вилояти ҳокимининг ҳашар тўғрисидаги қарорига изоҳ берди

16.11.20182 096

Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 13 ноябрь куни ОАВ ва ижтимоий тармоқларда тарқалган Андижон вилояти ҳокимининг ноябрь ва декабрь ойларини «маънавият ойлари» деб эълон қилиш кўзда тутилган қарори юзасидан изоҳ берди.

Қўмита хотин-қизлар муаммоларига ечим излаяпти

02.11.20182 465

Андижон вилояти Балиқчи туманида жиноят содир этишга мойиллиги бўлган 17 нафар аёл, жазони ижро этиш муассасасидан қайтган 3 нафар ва жиноят содир этган 22 нафар хотин-қиз ва уларнинг оилалари билан бевосита иш олиб борилмоқда.

1 12 13 14 15