Тўхташ чизиғини босиб кирганлик учун жарима миқдори камайтирилди

27.05.20192 628

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартишга кўра, эндиликда тўхташ чизиғини босиб кирганлик учун «қизил»да ўтганликдаги каби жаримага тортилмайди. Ўзбекистон президенти 23 май куни ушбу ўзгартишни кўзда тутган қонунни имзолади. Мазкур қонун 24 майдан кучга кирди.

Адлия вазирлиги томонидан «СМС хабар» электрон тизими жорий этилмоқда

23.05.20192 551

Адлия вазирлиги томонидан жорий йилнинг 1 июнидан нотариуслар фаолиятида «СМС хабар» электрон тизими жорий этилмоқда. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлигининг телеграмдаги канали орқали хабар берилди.

ДХХ $812 мингдан ошиқ маблағ ноқонуний равишда олиб чиқиб кетилишининг олдини олди

21.05.20192 646

Давлат хавфсизлик хизмати Фарғона вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида “Тошкент – Андижон” автомагистралининг Ёзёвон туманидан ўтувчи қисмида иккита автомобиль тўхтатилиб, кўздан кечирилганида уларнинг салон қисмида ва юкхоналарида катта миқдордаги хорижий валюта топилган.

Ер ажратишда ҳокимиятлар ролини камайтириш режалаштирилмоқда

20.05.20192 181

Ўзбекистонда ер участкаларини ажратиш жараёнида ҳокимиятларнинг ролини камайтариш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда 18 май куни бўлиб ўтган Халқаро пресс-клубда адлия вазири Русланбек Давлетов маълум қилди.

Темир йўл вокзалларидаги бепул хизматлар турлари аниқлаштирилди

17.05.20192 573

Темир йўл вокзалларида ва чипта кассаларида кўрсатилаётган пуллик ҳамда бепул хизматларни ажратиш мақсадида Монополияга қарши курашиш қўмитаси «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ билан биргаликда йўловчиларга темир йўл вокзалларида ҳамда йўналиш даврида кўрсатиладиган қўшимча хизматлар рўйхатини тасдиқлади.

Шаҳодатнома ва аттестатларнинг замонавий ҳимояга эга бўлган янги намунаси тасдиқланди

16.05.20193 132

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 9 ва 11 синф битирувчиларига бериладиган шаҳодатнома ва аттестатларнинг ҳамда имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари битирувчиларига бериладиган сертификатнинг янги намунаси тасдиқланди.

Диний ташкилотларни рўйхатга олиш жараёнини соддалаштириш режалаштирилмоқда

15.05.20192 822

Ўзбекистонда диний ташкилотларни ташкил этиш учун ташаббускорлар сонининг 100 кишидан 50 кишигача қисқариши, шунингдек, диний таълим муассасаларини рўйхатдан ўтказиш тартиби соддалаштирилишини кўзда тутилмоқда.

Ички ишлар органи ходими қандай бўлиши керак?

08.05.20192 874

Жамиятда тинчлик, осойишталик таъминланишида ички ишлар органлари ходимларининг алоҳида ўрни бор. Тунни тонгга улаш, ҳар қандай об-ҳавода хизматда туриш, турли жиноятчилар билан юзма-юз келишнинг ўзи бўлмайди.

Бош прокурор давлат органларида коррупцияга қарши ички назорат тизимини жорий этиш таклифини илгари сурди

06.05.20193 273

Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш биринчи навбатда ушбу салбий ҳолатнинг сабабларини аниқлаш ва бартараф этишга қаратилган. Бу ҳақда бош прокурор Отабек Муродов шанба куни Олий Мажлис Сенатининг 19-ялпи мажлисида маълум қилди.

Бизнесда низоларни бартараф қилиш асослари такомиллашади

29.04.20192 188

Тараққиёт стратегияси” маркази ташаббуси билан “Халқаро арбитраж: Ўзбекистон тажрибаси ва хорижий амалиёт” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбир Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, “Минтақавий мулоқот” ХНТ ҳамкорлигида ташкил этилди.

“Жамиятимиздаги ҳар бир аёл бизнинг эътиборимизда” мавзуида матбуот анжумани ўтказилди

24.04.20192 107

Бугунги кунда республикамизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий, ҳуқуқий, тиббий муаммоларини ҳал этиш ва мустаҳкамлаш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, бу борада қўмита томонидан қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Эркаклар ва аёллар учун никоҳ ёши тенглаштирилади

22.04.20192 174

Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг собиқ раҳбарлари устидан суд бошланди

16.04.20192 104

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг собиқ раҳбарларига нисбатан очиқ суд жараёни бошланди, дея хабар қилди Ўзбекистон Олий суди матбуот хизмати.

2019 йилнинг I чорагида фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 44 180 та иш кўриб чиқилди

15.04.20192 086

2019 йилнинг биринчи чорагида фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 44 180 та иш кўриб чиқилди. Мазкур кўрсаткич 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 22,2 фоизга камайган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Олий суди 2019 йилнинг биринчи чорагида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан кўриб чиқилган ишлар статистикасини эълон қилди

10.04.20192 365

Олий суд хабарига кўра, 2019 йилнинг биринчи чорагида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 9 946 нафар шахсга нисбатан 7 750 та иш кўриб чиқилди. Мазкур кўрсаткичлар 2018 йилнинг шу даврига нисбатан шахслар бўйича 31,5 фоизга, ишлар бўйича эса 29,9 фоизга камайган.

1 8 9 10 11 12 15