Соғлиқни сақлаш соҳасидаги муаммолар тизимли ўрганилмоқда

12.02.20192 083

Халқимиз соғлиғини сақлаш, соғлом турмуш кечиришига эришиш юртимизда тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг туб мазмун-моҳиятини ташкил этади. Мамлакатимизда ушбу соҳадаги ислоҳотлар самарадорлигини таъминлашдек муҳим вазифа учун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси масъул этиб белгилангани ҳам бежиз эмас.

Ажрашиш арафасида турган 3 минг 171 оила яраштирилди

11.02.20192 580

Халқ депутатлари Андижон вилояти кенгашининг навбатдаги сессиясида оилани, унинг қонуний асосларини мустаҳкамлаш, ажримларнинг олдини олиш борасида давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида амалга оширилаётган ишлар атрофлича муҳокама қилинди.

Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистонга сафар қилувчиларни ҳавонинг кескин совиб кетганидан огоҳлантирди

08.02.20192 764

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти фуқароларни Қозоғистонга сафар қилишда қўшни мамлакатнинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати кескин тушиб кетганини ҳисобга олишга чақирди.

Маҳалла раислари энди уч йилда сайланади

07.02.20192 179

Пойтахтимизда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ қабул қилинган қонун нормаларини ёритиш масалалари юзасидан оммавий ахборот воситалари ходимлари учун ўқув-семинар ташкил этилди.

Малакасини оширмаганлик учун жарима фақат юк ва йўловчи ташувчиларга қўлланилади

06.02.20192 499

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев анча вақтда бери муҳокама қилинаётган ҳайдовчиларнинг малака ошириши кўзда тутилаётган «Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги кодекснинг 135-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилиб, қабул қилинганини билдирди.

2022 йилда аҳоли рўйхатга олинади

06.02.20192 380

Президент Шавкат Мирзиёев 5 февралдаги фармони билан 2022 йилда Ўзбекистон аҳолисини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлади. Мустақиллик йилларида мамлакатда аҳолини рўйхатга олиш ишлари ўтказилмади.

Уй-жой қуриш учун ер қандай олинади?

30.01.20192 219

Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича аукцион ўтказиш тартиби тасдиқланди.

2018 йил якунлари бўйича умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтиш якка тартибдаги тадбиркорларга ҳам татбиқ этилади

29.01.20192 342

2018 йил якунлари бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми 1 млрд сўмдан ошган якка тартибдаги тадбиркорлар 2019 йил 1 январдан умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтади.

2018 йилда йўл-транспорт ҳодисаларида 2262 киши қурбон бўлди

28.01.20193 046

Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар қилди. 2017 йил билан солиштирилганда, ҳалок бўлганлар сони 8,5 фоизга (2473 кишидан) камайган, бироқ мазкур рақамлар ҳамон юқорилигича қолмоқда — ҳар куни қарийб 6,2 киши вафот этмоқда.

«GLOBAL G.A.P.» Халқаро стандарти: АСОСИЙ ТАЛАБЛАРИ ВА УСТУВОРЛИКЛАРИ

24.01.20193 107

Вилоят Тадбиркорлар марказида Стандартлаштириш ва метерология бошқармаси ва Фарғона синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонаси томонидан «GLOBAL G.A.P.» халқаро стандарти: асосий талаблари ва устуворликлари” мавзусида семинар ўтказилди.

Ис гази тўғрисида нималарни билишимиз шарт?

23.01.20192 908

Кузги-қишки иситиш мавсумида содир бўлаётган фавқулодда вазиятларнинг аксарияти ис газидан заҳарланиш ҳолатлари билан боғлиқ, дея маълум қилди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

Ноқонуний валюта савдоси учун жиноий жавобгарлик белгиланди

17.01.20193 268

Иқтисодий жиноятларга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш механизмлари такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун президент томонидан имзоланди, дея хабар қилди Адлия вазирлигининг расмий Telegram-каналида.

Жабрланувчилар ва гувоҳларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун имзоланди

15.01.20192 170

Президент «Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунни имзолади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

2030 йилгача урбанизацияни ривожлантириш Концепцияси ишлаб чиқилади

14.01.20192 453

Урбанизация жараёнларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент фармонига мувофиқ, «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси ҳамда Ўзбекистон Республикасида 2030 йилгача урбанизацияни ривожлантириш Концепцияси ишлаб чиқилади.

Айрим тоифадаги шахслар нотариал хизматлар учун тўланадиган пуллик хизмат тўловларидан озод қилинди

11.01.20192 261

Адлия вазири томонидан жорий йил 9 январь куни имзоланган буйруққа асосан 2019 йил 10 январдан бошлаб аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари ҳамда айрим ташкилотлар нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун давлат нотариал идораларига мурожаат қилганда ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ҳақ тўлашдан озод қилинди.

Солиқ хизматига солиқ қарзларини сўзсиз ундириш ҳуқуқини берувчи норма 1 январдан ўз кучини йўқотди

09.01.20192 543

Солиқ органлари жисмоний шахсларнинг банк карталаридан солиқ қарздорлигини сўзсиз ундириш ҳуқуқини берувчи норма президентнинг 2018 йил 26 декабрдаги қарори билан бекор қилинди,

1 11 12 13 14 15