Қўшимча ҳужжатлар талаб этган давлат идоралари жавобгарликка тортилади

31.07.2019780

Жорий йилнинг 1 августидан бошлаб давлат идоралари томонидан бир қатор маълумотномалар сўралиши бекор қилинади. Давлат хизматлари агентлиги ташкил этилган дастлабки кунлариданоқ ўз олдига давлат хизматларини кўрсатишда ортиқча қоғозбозликдан воз кечиш, фуқароларнинг тегишли ҳужжатларни олишда сансалорликни олдини олишни мақсад қилган.

Акамнинг собиқ рафиқаси онамнинг уйига даъво қила оладими?

30.07.20191 075

Раҳматли ота-онамнинг уйи онамнинг номида қолган, унда ҳеч ким рўйхатда турмайди. Беш фарзанд эдик, шундан акам ва мен ҳаётмиз. Уйни акам­нинг номига ўтказмоқчи бўлсак, руҳий аҳволи яхши бўлмагани учун тегишли ташкилотдан қайтаришди. Шу боис уйни но­мимга ўтказмоқчи эдим. Бироқ оламдан ўтган катта акамнинг қонуний ажрашган рафиқаси ва уларнинг фарзандлари уйга даъво қилиб, суд­га беришибди.

Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартиби ҳақидаги низом тасдиқланди

29.07.20191 140

Ҳукумат қарори билан хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартиби ҳақидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram-каналида хабар берилмоқда.

Фарғонада KOICA касб-ҳунарга ўқитиш маркази қурилиши бошланди

26.07.2019711

24 июль куни Фарғонада Ишсиз ва банд бўлмаган фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш марказининг тамал тошини қўйиш маросими бўлиб ўтди, дея хабар қилди Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот хизмати.

Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳимоялаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди

22.07.2019714

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги «Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоялаш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини regulation.gov.uz сайтига муҳокамага қўйди.

Тошкент давлат юридик университетига киритиб қўяман деб 30 минг доллар олаётган аёл ушланди

16.07.2019882

25 июнь куни муқаддам судланган 54 ёшли Х.А. исмли аёл, 44 ёшли М.Г. исмли аёлнинг ўғлини Тошкент давлат юридик университетига киритиб қўйиш мақсадида 30 минг доллар олаётганда ушланди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар қилди.

50 ва 100 сўмлик эски танга ҳамда қоғоз пулларни Марказий банк бошқармаларида алмаштириш мумкин

12.07.2019880

1 июлдан бошлаб Ўзбекистон Марказий банкининг эски намунадаги (2001−2002, 2004 ва 2009 йиллар намунасидаги) 50 сўмлик, 100 сўмлик тангалари ҳамда (1994 йил намунасидаги) 50 сўмлик ва 100 сўмлик банкнотлари тўлов қобилиятини йўқотади ва муомаладан чиқарилади. Бу ҳақда МБ матбуот хизмати хабар қилди.

Хизмат кўрсатмаган бўлсада, пул талаб қилса… ВИДЕО

10.07.20191 420

Қува туман “Пахтакор” МФЙ, “Ўзбек” кўчасида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига мурожаат қилишди. Аризага “Сувоқава” ДУК Қува филиали томонидан ичимлик суви бўйича асоссиз равишда қарздорлик ҳисобланаётганлиги сабаб бўлган.

Иссиқ об-ҳаво туфайли поездлар тезлиги чекланди

09.07.2019822

«Ўзтемирйўлйўловчи» компанияси ҳаво ҳарорати жуда юқори бўлгани сабабли айрим темир йўл участкаларида поездлар тезлигига чекловлар жорий этди, дея хабар берди «Ўзбекистон темил йўллари» компанияси матбуот хизмати.

Фарғоналик фермерлар томчилатиб суғориш усулининг инновацион технологияларини ўзлаштирмоқдалар. Бу қандай амалга оширилмоқда? ВИДЕО

05.07.20193 575

Бугунги кунда пахтадан юқори ҳосил етиштиришда интенсив технологияларни қўллаш орқали улкан ютуқларга эришаётган мамлакатлар кўп.

ЙПХ ва ППХ ходимлари йил охиригача бодикамералар билан таъминланиши лозим

04.07.2019910

Ички ишлар органлари йўл-патрул бўлинмалари ҳамда патрул-пост хизматлари ходимлари учун мобил камералар ва планшетлар харид қилиш муддатларининг чўзилишига «ортиқча сансалорлик ва бюрократия» сабаб бўлди, дейилади Ўзбекистон ҳукуматининг 3 июлдаги қарорида.

Ўзбекистон бозорларига сифатсиз ароқ киритилиши тўхтатилди. ВИДЕО

03.07.2019638

Фарғона Синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонаси (ССМДК) мутахассислари Фарғона вилоят Божхона бошқармаси омборида сақланаётган, Қирғизистон «АЮ» корхонасида ишлаб чиқарилган «ПИР» номли ароқ маҳсулотининг амалдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқлиги текширди.

1 2