Хотин (эр) вафот этгач, эр (хотин) тўлақонли меросхўр ҳисобланадими ёки фарзандларнинг ҳам даъво қилишга ҳақлари борми?
Фарҳод. Р., Наманган шаҳри.
ЖАВОБ:
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодексининг 1135-моддасидага мувофиқ қонун бўйича биринчи навбатдаги меросхўрлар мерос қолдирувчининг болалари (шу жумладан фарзандликка олинган болалари), эри (хотини) ва ота-онаси (фарзандликка олувчилар) тенг улушларда қонун бўйича биринчи навбатдаги ворислик ҳуқуқига эга бўладилар.
Мерос қолдирувчининг вафотидан кейин туғилган болалари ҳам биринчи навбатдаги ворислар жумласига кирадилар.
Саволга ҳуқуқшунос Камолиддин Тилябоев жавоб берди.