Хизмат кўрсатмаган бўлсада, пул талаб қилса… ВИДЕО

Қува туман “Пахтакор” МФЙ, “Ўзбек” кўчасида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига мурожаат қилишди. Аризага “Сувоқава” ДУК Қува филиали томонидан ичимлик суви бўйича асоссиз равишда қарздорлик ҳисобланаётганлиги сабаб бўлган.

Федерациянинг Қува тумани жамияти томонидан ўтказилган ўрганишларда тўпланган материаллар Монополияга қарши кураш қўмитасининг Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасига чиқарилди. Ҳолат юзасидан ҳудудий бошқарма томонидан тегишли ўрганишлар олиб борилди.

Аниқланишича, 131 нафар истеъмолчи корхона компьютер базасига ичимлик суви истеъмолчиси сифатида киритилган ва уларга 2019 йил 1 май ҳолатига 33 676 402 (Ўттиз уч миллион олти юз етмиш олти минг тўрт юз икки) сўм қарздорлик ҳисобланган.

Ўрганишлар натижасига кўра, “Ўзбек” кўчасида яшовчи истеъмолчиларга“Сувоқава” ДУК томонидан ҳисобланган 33 676 402 сўм қарздорликни ҳисобдан чиқаришга эришилди.

ВИДЕО: