2019/2020 ўқув йили учун қанча абитуриент рўйхатга олинди? ВИДЕО

2019/2020 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриатига абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш якунланди. 

Давлат тест маркази маълумотларига қараганда, республика бўйича жами 60 та олий таълим муассасалари ва уларнинг 30 та филиалларига кириш учун 1 млн. 66 минг 925 нафар абитуриентлар рўйхатдан ўтказилди.

Шундан кундузги таълим шаклига – 718 097 нафар, кечки таълим шаклига – 13 821 нафар, сиртқи таълим шаклига – 335 007 нафар абитуриент рўйхатдан ўтди.

Абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш 90 та олий таълим муассасаларининг қабул комиссиялари ва 201 та Давлат хизматлари марказларида 4 500 дан ортиқ операторлар томонидан амалга оширилди.

ВИДЕО: