Фарғоналик фермерлар томчилатиб суғориш усулининг инновацион технологияларини ўзлаштирмоқдалар. Бу қандай амалга оширилмоқда? ВИДЕО

Бугунги кунда пахтадан юқори ҳосил етиштиришда интенсив технологияларни қўллаш орқали улкан ютуқларга эришаётган мамлакатлар кўп. Бу ютуқларнинг асосий омили деҳқончиликнинг илғор ютуқларидан самарали фойдаланилаётгани билан боғлиқ. Шундай экан эндиликда сув ресурсларидан самарали ва тежамли фойдаланиш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ҳамда қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини оширишда барча бирдек масъулиятли бўлиши зарур.

Президентимизнинг 2018 йил 27 декабрдаги “Пахта хомашёсини етиштиришда томчилатиб суғориш технологияларидан кенг фойдаланиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида“ги қарори бу борадаги ташкилий ишлар самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда.

Ушбу ҳужжат ижроси доирасида Фарғона вилоятида ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда. 

ВИДЕО:

 

 

 

Бизнинг Telegram-каналимизга обуна бўлинг!