Аввал хабар қилганимиздек, 1 октябрдан бошлаб яқин қариндошлар ўртасида нотариал тасдиқланган автоишончнома бекор қилинади.
Бу масала “Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармонида кўзда тутилган.
Ҳужжатга мувофиқ, транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари, яъни ота-онаси, эри (хотини), болалари, ака-укалари ва опа-сингиллари ўртасида транспорт воситасидан фойдаланиш ва бошқариш тўғрисидаги ишончномани мажбурий нотариал тасдиқлаш тартиби бекор қилинади.
Яқин қариндошларнинг қариндошлилигини транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисида кўрсатилганлиги билан исботлаш мумкин.