Ўзбекистонда қарздорларнинг четга чиқишини чекловчи янги тартиб тасдиқланди

26.12.20192 934

1,1 млн сўмдан ортиқ қарзи бор фуқароларга Ўзбекистондан чиқиш тақиқланади. Адлия вазирлигида қарздорларнинг Ўзбекистондан чиқишини вақтинча чеклашни таъминловчи низомни тасдиқлаш тўғрисидаги қарор давлат рўйхатидан ўтказилди.

Қандай тиббий ёрдам давлат ҳисобидан кўрсатилиши керак?

24.12.20192 582

30 сентябрь куни ҳукумат “Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низомни тасдиқлади.

Сайловнинг дастлабки натижалари эълон қилинди

23.12.20192 436

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар депутатлигига бўлган сайловлар натижасини Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов эълон қилди​. 

Президент журналистларни ҳимоя қилиш тизимини кучайтиришга топшириқ берди

17.12.20192 982

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Конституция ва қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган қарор имзолади, дея маълум қилди Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комил Алламжонов ўзининг Telegram-каналида.

Халқ таълими вазирлиги мактабларда беш кунлик ўқув ҳафтасига ўтишни қўллаб-қувватламади

13.12.20192 665

Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги ёшлар туризмини қўллаб-қувватлайди, бироқ туризм мавсумини узайтириш мақсадида ёзги таътил муддатини қисқартириш ҳисобидан эмас. Бу ҳақда ХТВ матбуот хизмати хабарида сўз боради.

Муддатидан олдин овоз бериш 12−18 декабрь кунлари бўлиб ўтади

12.12.20192 496

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига ва маҳаллий кенгашларга 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловда муддатидан олдин овоз бериш 12 декабрь куни соат 9:00 да бошланди ва 18 декабрь куни соат 18:00 да якунланади.

Конституция ва қонун устуворлигига эришишда жамоатчилик назоратидан кўра самарали восита йўқ

08.12.20192 571

“Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида 7 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллигига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди.

Намунавий уй-жойлар учун ипотека шартлари ўзгарди. Ипотека кредитини олиш учун ёш чегараси белгиланди

04.12.20192 658

Якка тартибда ва қишлоқ жойларда намунавий қурилган арзон уй-жойлар учун ипотека кредитларини бериш шартлари ўзгарди. Бу ҳақда Ўзбекистон Адлия вазирлиги хабар қилди.

1 январдан электрон меҳнат дафтари жорий этилади

03.12.20192 691

«Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида президент қарори 2019 йилнинг 31 октябрида қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

1 декабрдан бошлаб мобил қурилмани IMEI орқали рўйхатдан ўтказиш пулли бўлади

28.11.20192 695

Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Хориждаги сайлов участкалари рўйхати эълон қилинди

26.11.20192 370

Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналари ва консулхоналари қошида ташкил этилган сайлов участкалари рўйхатини эълон қилди. Рўйхатдан участкалар манзиллари ва боғланиш учун маълумотлар ҳам жой олган.

«ҲУДУДГАЗТАЪМИНОТ» АЖ ОГОҲЛАНТИРАДИ!

21.11.20192 545

ҲУРМАТЛИ ИСТEЪМОЛЧИЛАР! Ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши ҳамда эҳтимолий ёғингарчиликлар сабабли, табиий ва суюлтирилган газ истеъмоли, шунингдек, иситиш мосламаларидан фаол фойдаланишнинг ошиши кутилмоқда.

Марказий банк банк карталарини огоҳлантиришсиз блокланиш ҳолатларига изоҳ берди

18.11.20192 352

Марказий банк фуқаролар томонидан уларнинг банк карталари банклар томонидан блокланганлиги бўйича (қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ) билдирилган эътирозлар билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан тушунтириш берди.

Иш берувчилар янги иш ўринларини ташкил қилганлиги учун рағбатлантирилади

12.11.20192 399

Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан янги таҳрирдаги «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси юзасидан фракциялараро муҳокамаси ўтказилди.

Кўп квартирали уйларни бошқаришнинг янги тартиблари белгиланди

11.11.20192 467

«Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги Қонун президент томонидан имзоланди, дея хабар қилди Адлия вазирлиги матбуот хизмати. Қонунда кўп квартирали уй, умумий мол-мулк каби тушунчалар очиб берилди.

1 34 35 36 37 38 51