1 февралдан 11 февралгача Ўзбекистонда 126 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, улардан 33 таси ўлим билан боғлиқ, деб хабар берди ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати.
ЙТҲлар натижасида 41 киши вафот этди (30 киши воқеа жойида, 11 киши касалхоналарда) ва 136 киши турли даражадаги тан жароҳатларини олишди.
38 та ҳолатда авариялар пиёдаларнинг белгиланмаган жойда кўчани кесиб ўтиш натижасида, 13 та ҳолатда — ҳайдовчилар эҳтиётсизлиги туфайли содир бўлди. 12 та ЙТҲ белгиланган тезлик режимига риоя қилмаслик, 11таси — ҳайдовчи пиёдани пайқамай қолиши, 11 таси қувиб ўтиш қоидаларини бузиш натижасида рўй берган.
Ушбу даврда Тошкентда 21 та, Тошкент вилоятида 17 та, Фарғона ва Наманган вилоятларида 13 тадан, Навоий, Қашқадарё вилоятлари ва Қорақалпоғистонда 10 тадан бахтсиз ҳодисалар қайд этилди.