«Ўзбекистон почтаси» АЖ янги коронавирус тарқалиши туфайли Хитойдан почта жўнатмаларини қабул қилиш бир мунча узоқ муддат талаб этилаётгани ҳақида маълум қилди.
Компания хабарида қайд этилишича, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, коронавирус нарсалар устида, жумладан посилка, бандеролларда узоқ вақт сақланмайди.
Шунга қарамай, Ўзбекистон почтаси Хитойдан почта жўнатмаларини қабул қилиш, санитария-епидемиологик жиҳатдан уларни хавфсизлигини таъминлаш бўйича барча зарур чораларни кўрмоқда.
«Хитойдан почта жўнатмаларини етказиб бериш кечикишлари асосан ушбу давлат билан ҳаво транспорти парвозларининг вақтинча тўхтатилиши билан боғлиқ», — дейилади хабарда.