Нарх-наволар жамоатчилик кузатувига олинди

Барчангизга маълум ҳукуматимиз томонидан коронавирус хавфи сабабли Республикамизда карантин эълон қилинди. Мазкур ҳолатда фуқароларимиздан саросимага тушмасдан, тиббиёт ходимлари томонидан берилган тавсияларга қатъий амал қилган ҳолда ўзларини ва яқинларини вирусдан ҳимоя қилиш чораларини кўришларини сўраймиз.

Ҳукуматимиз томонидан мазкур ҳолатда айрим ноинсоф тадбиркорларнинг нарх-навони асоссиз оширишига йўл қўймаслик бўйича Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳам Давлат солиқ қўмитасига тегишли чора-тадбирларни белгилаш юзасидан топшириқ берилди.

Республикамизда озиқ-овқат ва бошқа захиралар етарли даражада ғамланган, бу бўйича ҳеч қандай саросимага ўрин йўқ.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан барча туман, шаҳарларда нарх-наволарни кузатиб борувчи жамоатчилик ишчи гуруҳлари шакллантирилиб, мазкур ишчи гуруҳларга Федерациянинг 600 нафардан ортиқ ходими жалб қилинди.

Агар сиз айрим инсофсиз тадбиркорлик субъектлари томонидан нархларнинг асоссиз оширилишига гувоҳ бўлсангиз, Давлат солиқ қўмитасининг (71) 244-98-98 «Ишонч телефони” ёки қисқа “1198” рақамли Сall-марказга, шунингдек, Федерациянинг “1091” қисқа рақамли ишонч телефонига мурожаат қилишингизни сўраймиз.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси​