Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Янги йил билан табриклади
Табрикда давлат раҳбари 2019 йил янги Ўзбекистон тарихида ҳар томонлама ёрқин из қолдирганини таъкидлади.
Табрикда давлат раҳбари 2019 йил янги Ўзбекистон тарихида ҳар томонлама ёрқин из қолдирганини таъкидлади.
Қишки таътил вақтида ОТМ ва касб-ҳунар коллежи талабаларига темир йўл чипталарини харид қилиш учун 50 фоиз миқдорида чегирмалар тақдим этилди.
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида иш юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
1,1 млн сўмдан ортиқ қарзи бор фуқароларга Ўзбекистондан чиқиш тақиқланади. Адлия вазирлигида қарздорларнинг Ўзбекистондан чиқишини вақтинча чеклашни таъминловчи низомни тасдиқлаш тўғрисидаги қарор давлат рўйхатидан ўтказилди.
Адлия вазирлиги олий таълим муассасаларининг кундузги бўлимларига тўлов-контракт асосида қабул қилинган талабалар олиши мумкин бўлган таълим кредитлари хақидаги маълумотларни эълон қилди.
30 сентябрь куни ҳукумат “Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низомни тасдиқлади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар депутатлигига бўлган сайловлар натижасини Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов эълон қилди.
Фарғона вилоятида эрта тонгдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига сайловлар юқори савияда бошланди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Конституция ва қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган қарор имзолади, дея маълум қилди Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комил Алламжонов ўзининг Telegram-каналида.
Ўзбекистон Транспорт вазирлиги 19 декабридан эътиборан «Тошкент — Москва — Тошкент» йўналишида мунтазам автобус қатновини йўлга қўймоқда, дея хабар қилди вазирлик матбуот хизмати.
Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги ёшлар туризмини қўллаб-қувватлайди, бироқ туризм мавсумини узайтириш мақсадида ёзги таътил муддатини қисқартириш ҳисобидан эмас. Бу ҳақда ХТВ матбуот хизмати хабарида сўз боради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига ва маҳаллий кенгашларга 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловда муддатидан олдин овоз бериш 12 декабрь куни соат 9:00 да бошланди ва 18 декабрь куни соат 18:00 да якунланади.
“Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида 7 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллигига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди.
Якка тартибда ва қишлоқ жойларда намунавий қурилган арзон уй-жойлар учун ипотека кредитларини бериш шартлари ўзгарди. Бу ҳақда Ўзбекистон Адлия вазирлиги хабар қилди.
«Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида президент қарори 2019 йилнинг 31 октябрида қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.
Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналари ва консулхоналари қошида ташкил этилган сайлов участкалари рўйхатини эълон қилди. Рўйхатдан участкалар манзиллари ва боғланиш учун маълумотлар ҳам жой олган.
ҲУРМАТЛИ ИСТEЪМОЛЧИЛАР! Ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши ҳамда эҳтимолий ёғингарчиликлар сабабли, табиий ва суюлтирилган газ истеъмоли, шунингдек, иситиш мосламаларидан фаол фойдаланишнинг ошиши кутилмоқда.
Марказий банк фуқаролар томонидан уларнинг банк карталари банклар томонидан блокланганлиги бўйича (қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ) билдирилган эътирозлар билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан тушунтириш берди.
Ўзбекистон президенти 14 ноябрь куни 2020 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисидаги фармонни имзолади.