
Bo'lim: Расмий


Ўзбекистон илк бор БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашига аъзо бўлди
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясида Ўзбекистон БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашига кўпчилик овоз билан тарихда биринчи марта уч йиллик муддатга сайланди. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар бермоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қачондан бошлаб академик лицейларда анъанавий дарслар бошланишини маълум қилди
Жорий йилнинг 15 октябридан олий таълим муассасалари тасарруфидаги академик лицейларда 2020-2021 ўқув йили анъанавий тарзда бошланади, дея хабар берди Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати.

Уй-жой кодексининг янги таҳрири лойиҳаси муҳокама учун ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган
Қонун лойиҳасини қабул қилиш зарурати амалдаги Уй-жой кодекси собиқ СССРнинг қонунчилиги асосида ишлаб чиқилганлиги, 1998 йил 24 декабрда қабул қилинганлиги ва унинг нормалари ҳозирги замон талабларига тўлиқ жавоб бермаслиги билан изоҳланади.

Uzbekistan Airways қўл юклари ташувига чеклов ўрнатди
Uzbekistan Airways қўл юклари ташувига чекловлар жорий этди. Мазкур қарор ижтимоий масофага амал қилиш, ўриндиққа жойлашиш вақтини қисқартириш, шунингдек, йўловчилар ва экипаж аъзолари ўртасидаги ортиқча мулоқотни чеклаш мақсадида қабул қилинди, дея хабар берди авиакомпания матбуот хизмати.

Ўзбекистон Қирғизистондаги вазият тез орада барқарорлашувига умид қилади
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Қирғиз Республикасидаги вазият юзасидан баёнот берди.

COVID-19: фуқароларни мамлакатдаги вазият ҳақида ишончли статистика ва холис ахборот билан таъминлаш муҳим
Ўзбекистонда илк бор коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолати аниқланганига олти ойдан кўпроқ вақт ўтди. Бу давр мобайнида Ҳукумат томонидан соғлиқни сақлаш тизими тайёргарлик кўриши учун икки марта қатъий карантин чекловлари жорий этилди, тиббиёт муассасалари тезкорлик билан ишга туширилди, жараёнга тиббиёт ходимлари сафарбар қилинди.

Энди суғуртасиз ҳайдовчилар машинаси жарима майдонига олиб кетилмайди
Бугун, 29 сентябрь кунидан бошлаб “Бюрократик тўсиқлар янада қисқартирилиши ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойиллари жорий қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун кучга кирди

Хорижликлар учун Россияда қолиш муддати яна узайтирилди
Россияда COVID-19 пандемияси муносабати билан чет эл фуқаролари ва РФ фуқаролигига эга бўлмаган шахсларнинг доимий ёки вақтинчалик яшаш муддатлари 15 декабрга қадар узайтирилди.

Мактабларда янги ўқув йили учун дарсликлар ижара пули белгиланди
Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати маълум қилишича, дарсликлар тўплами учун ижара тўловларини ҳисоблаш тизимини тубдан такомиллаштириш, соддалаштириш ва ота-оналарга қулайликлар яратиш мақсадида 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб, бир дона дарслик ёки машқ дафтари учун ягона ижара тўлови жорий қилинди.

Globus Relief хайрия ташкилоти Ўзбекистонга гуманитар ёрдам кўрсатди
АҚШнинг Globus Relief хайрия ташкилоти коронавирусга қарши курашда мамлакат соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш учун Ўзбекистонга 808 минг доллар қийматидаги гуманитар ёрдам тақдим этди, дея хабар берди «Дунё» ахборот агентлиги.

Фарғонада кислород концентраторлари ишлаб чиқарилмоқда
Фарғона вилояти ҳокимининг ташаббуси билан «Қўқон» эркин иқтисодий зонасида кислород концентраторини ишлаб чиқариш лойиҳасини имкон қадар тезроқ амалга оширишга киришилди.

«Ўзкомназорат» инспекцияси Telegram’да тарқалган зарарли илова ҳақида огоҳлантирди
«Ўзкомназорат» давлат инспекцияси хабарига кўра, сентябрь ойи бошида Telegram’даги каналлар ва гуруҳларда фотосурат файлига ўхшаш зарарли илова тарқалган.

Ўзбекистонда ЙТҲ энг кўп пиёдалар иштирокида содир этилган
Республика ҳудудида 2020 йилнинг 8 ойида содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари тўғрисидаги статистика эълон қилинди.

Ҳеч бир мамлакат гендер тенглиги тамойилларини жорий эта олмади
Дунёнинг бирон бир мамлакати 25 йил аввал қабул қилинган Хотин-қизлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Пекин декларацияси тамойилларини тўлиқ бажаришга яқинлашмади, дейилади БМТнинг матбуот хизмати хабарида.

ТИВ ўзбекистонликларнинг хориж давлатларига киришидаги асосий талабларни маълум қилди
Талаблар орасида COVID-19 инфекциясига қарши манфий натижали сертификат бўлиши ва икки ҳафталик ўз-ўзини изоляция қилиш бор.

Пандемия аёллар орасида қашшоқликни кучайтиради
COVID-19 пандемияси аёлларнинг қашшоқлик даражаси ҳамда қашшоқликда яшовчи аёллар ва эркаклар ўртасидаги фарқни кескин оширади, дейилади «БМТ-аёллар» ва БМТ Тараққиёт дастурининг (БМТТД) ҳисоботида.


5 сентябрдан бошлаб карантин талаблари қисқартирилади
Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, 5 сентябрдан бошлаб мамлакатда карантин талаблари қисқартирилади.

Ватанимиз мустақиллигининг 29 йиллик шодиёнаси билан табриклаймиз!
Сизларни энг улуғ ва энг азиз байрам, асрий орзу ниятларимизнинг рамзи бўлган муборак сана – давлатимиз Мустақиллигининг 29 йиллик шодиёнаси билан табриклаймиз!