Ўзбекистонда тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузганлик учун жарима камайтирилди

Президент “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги Қонунни имзолади. Унга мувофиқ, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли ўзгартишлар киритилмоқда.

Хусусан, транспортда тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузганлик учун жарима миқдори БҲМнинг 2 баравари (490 минг сўм) этиб белгиланди. Олдин ушбу жарима ҳажми 3 баравар (735 минг сўм) эди.