Тадбирда Ўзбекистон меъморлари уюшмаси Раиси ўринбосари А.Тожиев, “Knauf Gips Buxoro” хорижий корхонаси директори Д.Дерипалко ва “Knauf Gips Buxoro” хорижий корхонасининг Тошкент филиали директори Ш. Абдужамиловлар ҳамда соҳа мутахассислари 2019 йилда ўтказилган кўрик-танлов натижалари, танловнинг ғояси, шартлари ва ҳакамлар таркиби ҳақида маълумот бердилар.
– Барқарор архитектура – шаҳарсозликка онгли ёндашув – “Me`mor//2021” II Архитектура кўрик-танловининг асосий мавзуси дейди, – журналист ва блогерлар билан суҳбатда “Knauf Gips Buxoro” хорижий корхонаси директори Д.Дерипалко. – “Knauf” компанияси энергия самарали технологиялар ишлаб чиқариш ва экологик соф қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга катта эътибор қаратади, бу эса архитектура барқарорлигининг асосий индикаторидир, – дейди у.
Маълумот учун: Кўрик-танлов тўғрисида асосий ахборот, иштирок этиш учун талабнома ва материалларни расмийлаштиришаг талаблар танловнинг https://me`mor2021.uz расмий сайтида жойлаштирилган. Танлов ғолиблари жорий йил 17 сентябрда эълон қилинади.