Ўзбекистонда йил бошидан биринчи маротаба энг кўп коронавирус ҳолатлари қайд этилди

Сўнгги кун ичида Ўзбекистонда 476 та янги касалланиш ҳолати қайд этилган бўлиб, 24 июнь ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 108 184 нафарни ташкил этмоқда.

Маълумот учун, айнан кеча Ўзбекистонда йил бошидан бери биринчи маротаба кун давомида энг кўп коронавирус ҳолатлари қайд этилди.

Шунингдек, сўнгги бир кун ичида 535 нафар бемор касалликдан соғайган бўлиб, Ўзбекистон бўйича жами тузалганлар сони 104 007 нафарга етди. Бунинг натижасида, мамлакатда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 725 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3452 нафар бемор даволанмоқда.