Россиядаги чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг коронавирус пандемияси сабабли вақтинчалик яшаш ёки доимий яшаш муддатлари 2021 йил 30 сентябргача узайтирилди. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путиннинг тегишли фармонида айтилмоқда.
Cентябрь ойининг охирига қадар чет элликларга нисбатан маъмурий равишда чиқариб юбориш, депортация қилиш, вақтинча қолиш муддатини қисқартириш, қочқинлик мақомидан маҳрум қилиш, вақтинчалик бошпана бериш, илгари берилган визаларни бекор қилиш, ишлашга рухсатнома ва патент бериш тўғрисида қарорлар қабул қилинмайди.
Шундай қилиб, ўтган йилнинг 15 мартига қадар Россияга келган ва 2021 йил 16 июндан бошлаб мамлакатда бўлиш учун қонуний асосларга эга бўлмаган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Россия Федерациясининг Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий органларига 30 сентябрга қадар мурожаат қилишлари шарт. Ҳужжат билан шунингдек, чет элликларга агар шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар муддати 14 мартдан кейин тугаган бўлса, улар асосида ўз ватанига чиқиб кетишга рухсат берилади.