Эҳтиёжманд хотин-қизлар учун ОТМга қабул тартиби ўзгарди

Вазирлар Маҳкамасининг 03.06.2021 йилдаги 338-сон қарори билан Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.

Хусусан, қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар назарда тутилган:

  • эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш тартибини жорий этилади;

  • олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериладиган кам таъминланган оила тушунчаси мезонларини аниқлаштирилади;

  • тавсиянома олиш учун талабгор эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга электрон шаклда мурожаат қилиш имкониятини берилади;

  • олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериладиган хотин-қизлар доирасини кенгайтирилади;

  • тавсиянома бериш масаласини кўриб чиқиш жараёнини Молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамгармасининг “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими, “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси билан боғланади;

  • оиланинг эҳтиёжмандлик даражаси “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган оилаларнинг қиз фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган хотин-қизлар тўғрисидаги маълумотлар орқали аниқлаш тартиби жорий этилади.

Белгиланишича:

  • тавсиянома белгиланган мезонларга мос келган эҳтиёжманд оилалардаги барча талабгор хотин-қизларга берилади;

  • тавсиянома олиш учун талабгор эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича яшаш жойидаги туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларига электрон шаклда мурожаат қилади;

  • олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш учун тавсиянома бир йил муддатга берилади.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 03.06.2021 йилдан кучга кирди.